Африка Кубоги вақтида мисрлик футболчи термадан четлатилди

Mirjalol Normatov
27 июн 2019, 00:32
Миср ФФ матбуот хизмати футболчи Амра Варда миллий термадан четлатилганини маълум қилди.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, ушбу қарорга келишга сабаб футболчининг аёлларга бўлган муносабати бўлган. У аёлларга нисбатан жинсий тажовузлар қилган.

Расмий хабарда эса Варда ўзининг тартиб-интизомини бузгани сабаб қилиб кўрсатилган.

25 ёшли Варда ПАОК таркибида ўйнайди. У миллий термада 29 ўйинда қатнашиб, 1 гол киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo