UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  7 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  23 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4

Афғон футболи тарихида илк бор Кобул шаҳрида футбол академияси очилди Янгиликлар

Афғон футболи тарихида илк бор Кобул шаҳрида футбол академияси очилди

Германия ва Даниянинг молиявий кўмагида бунёд этилган академиянинг бош мақсади афғонистонлик болаларнинг нафақат севимли спорт тури билан шуғулланиши, балки мамлакатда профессионал футболни ривожлантиришга ҳам қаратилган.
Мазкур футбол академиясининг очилиш маросимида ФИФА вакили ҳам иштирок этди. «Бизнинг мақсадимиз Афғонистонда ҳам футболни ривожлантиришга кўмак бериш. Бизнинг лойиҳамиз дунёнинг 22 та давлатида амалга оширилмоқда. Кобулдаги академияда 250 нафар бола маҳаллий ва хорижлик мураббийлар раҳбарлигида машғулотлар олиб боради», деган даниялик мураббий Андерс Левинсон. ФИФА вакили Али Асқарий Лалининг айтишича, шу йилнинг ўзида Кобул шаҳрида яна бешта футбол мактаби ташкил этилади. Яқин йилларда эса, Қундуз, Балх, Қандаҳор ва Ҳирот провинцияларида 12 та футбол мактаби очилиши режалаштирилган. Бу хабарлар афғон болаларининг чексиз қувончига сабаб бўлди. «Жуда бахтлимиз, энди бизни тажрибали мураббийлар шуғуллантиришади. Келажакда яхши футболчи бўлмоқчиман», деган академияга аъзо бўлган болалардан бири. Афғонистон футбол федерацияси вакилининг сўзларига кўра, яқин беш йил ичида мамлакатда футбол билан профессионал тарзда шуғулланаётганларнинг сони 20 мингдан ошиши кутилмоқда экан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика