UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  2 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  6 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13

Абрамов: "Купер термага кимни чақириш ё чақирмасликни ўзи ҳал қилади, Ғиёсов эса унга ёқмади" Янгиликлар

Абрамов: "Купер термага кимни чақириш ё чақирмасликни ўзи ҳал қилади, Ғиёсов эса унга ёқмади"

Coca Cola Суперлигасининг 18-тур «Бунёдкор» ҳамда «Локомотив» баҳсидан (1:1) кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.

“Биринчи таймда ўтказиб юборилган голга ўзимиз сабабчимиз. Иккинчисида эса ўйинни рақиб томонида ўтказишга ҳаракат қилдик. Бироқ, ҳисоб бўйича олиб қарайдиган бўлсак, натижа адолатли бўлди. Майдон марказидаги тажрибали футболчимизнинг йўқлиги барибир сезилди. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлмади. Бунга ўзига яраша сабаблар бор албатта. Агар биринчи бўлимни кўрадиган бўлсак, ҳар қандай жамоа рақибнинг ҳолатига қараб ўйнайди. Танаффусда ушбу ҳолатлар таҳлил қилинади ва кейинги бўлимда бу амалга оширилади. Баъзида ўйланган режалар ижобий якунланади ва баъзида эса ўйлагандек бўлмайди. Тўраев йўқлигида бошқа футболчилар ўзига етакчиликни олиши керак эди. Афсуски, унинг майдондаги ўрни билинди. Таркибдаги футболчилар эса ушбу бўшлиқни ёпишга ҳаракат қилишди. Бироқ, уларнинг ҳали ёшлиги, шунингдек, рақиб футболчиларининг савияси юқорироқлиги кўринди. Майдон ҳолатининг яхши эмаслиги боис иккала жамоа ҳам энг яхши ўйинини намойиш эта олмади. Матбуот анжумани вақтида менга қўнғироқ қилинглар деб ҳеч кимга айтмайман (кулади). Шунчаки, танишларим ғалаба қозонган бўлсам табриклашади, ютқазганимда эса қўллаб-қувватлаш учун қўнғироқ қилишади. Лекин, ҳозир ҳам қўнғироқ қилишларини кутмагандим. Келинг, сизларга бўлган хурматим учун унинг овозини ўчириб қўяман. Ҳозир жамоамизда бор имкониятлардан фойдаланмоқдамиз. Албатта, гол урадиган форвард пайдо бўлса клуб кучаяди. Рақибларимизда эса миллий терма жамоанинг кўпчилик аъзолари ҳаракат қилишади. Ўйинимизда пасайиш бор деб айта олмайман. Шундай жамоага қарши ўйнагандан кейин буни айтиш қийин. Адашмасам энди 2 ҳафта танаффус бўлади. Футболчиларга 4 кун дам берилади ва кейин улар Олимпия ҳамда МТЖ йиғинларига бориб қўшилишади. Чумак масаласига келадиган бўлсак, ҳимоямизда муаммолар борлиги учун у келиши билан майдонга тушди. Ҳозир эса ўша футболчилар жароҳатдан қутулиб сафга қайтган. Чумак эса яқин икки ҳафта ичида бизга ёрдами тегишини сезиб турибман. Купер кимни чақириш ё чақирмасликни ўзи ҳал қилади. Демак, бизда терма жамоа даражасидаги футболчилар йўқ. Хуршид Ғиёсов чақирилганди. Бироқ, Куперга унинг қайсидир жиҳатлари ёқмаган кўринади. Хатоларимизни келажакда тўғирлаб борамиз. Олдиндаги узулишларга сабаб эса рақибнинг қарши ҳужумга ўтиб кетмаслиги учун эди. Ҳужумларга ўтиб кетиш натижасида «Насаф»га ютқазгандик. Бизни асосан қарши ҳужумда ушлашмоқда”, – дея қайд этган Абрамов.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика