UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  4 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

"Абрамов армияси", камгап Муҳитдинов ва сақич чайнаш тақиқланган Сингапур. Сафардаги дастлабки кунимиз ҳақида Янгиликлар

"Абрамов армияси", камгап Муҳитдинов ва сақич чайнаш тақиқланган Сингапур. Сафардаги дастлабки кунимиз ҳақида

Ўзбекистон терма жамоасининг 14 октябрь куни кундузги соат 11да Сингапурга учиб кетди.

Шу куни тонгги соат 9:30да "Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт"нинг ВИП кириш эшиги олдига келдик. Терма жамоамиз автобуси келишидан аввал чартер рейсда миллий жамоамизнинг бир қанча мухлислари, ҳамкасблар ва устозимиз Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаев учишини билиб олдик. Соат миллари 09:50ни кўрсатганида МТЖ автобуси аэропортга етиб келди ва ундан Голливуднинг жангари фильмларидаги бош қаҳрамонга ўхшаш имижда Вадим Абрамов тушиб келди. Мураббий ортидан "Абрамов армияси"ни кўрдик.

Рўйхатдан ўтиш, паспорт назорати ва шунга ўхшаш жараёнлар якунланганидан сўнг самолётга чиқиш бошланди. Учоқ ҳавога кўтарилди ва Сингапур томон йўлга чиқдик. Баъзилар тезда ёстиқчаларни бош томонга қўйиб, уйқуга кетишди, бошқалар эса яқинидаги ҳамкасби, дўсти билан суҳбатни бошлаб юборди. Биз ҳам бироз мизғиб олишга қарор қилдик, чунки самолёт ҳавога кўтарилиш олдидан Championat.asia сайтининг бошқа ходимларига керакли маълумот ва файлларни юбориб бўлгандик.


Парвоз давомида Азиз Ҳайдаров тез-тез футболчилардан хабар олиб турган бўлса, ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Фазиев биздан ҳол-аҳвол сўраб турди. Айтганча, терма жамоамиз футболчилари баъзи кишилар айтганидек масъулиятсиз эмас, аксинча тартибли эканлигининг гувоҳи бўлдим. Улар тушликни тановул қилиши билан ўрнидан туриб, ҳаракат қилишга, таомни ҳазм қилишга интилишди. Шундайлардан бири Элдор Суюнов олдимизга келиб, биз билан бироз суҳбат қуришга қарор қилди.

Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган гуруҳдаги вазиятни, рақиб бўлмиш Сингапур ўйинларини бироз таҳлил қилдик. Орада дўстимиз ва ҳамкасбимиз бўлган Шаҳбоз Беғамов ҳам эслаб ўтилди. Суҳбат якунланганидан сўнг вақтимизни янада унумли ўтказиш учун футболчилар билан интервью уюштиришга ҳаракат қилдик. Ўриндиқлар оралаб олдинга ўтаётганимда Одил Аҳмедов ёш ўйинчилар билан суҳбатлашиб, уларга ишонч бағишлаётганини, баъзилар китоб ўқиётганини, яна кимлардир мусиқа тинглаб, бор эътиборни Сингапурга қарши баҳсга қаратаётганини кўрдим. Футболчилар "ўйиндан олдин эмас, кейин интервью берамиз" дея бизни ўз жойимизга қайтаришди, лекин таслим бўлмадик ва МТЖнинг янги вакили, камтар ва камгап Шароф Муҳитдинов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

Навбатдаги "нишонимиз" Даврон Файзиев бўлди. Бу инсон интервью олувчиларнинг орзуси ҳисобланади десак адашмаймиз. Чунки унга саволни чала берсангиз ҳам жавоб тўлиқ ва ундан ҳам кўпроқ бўлиб қайтади. Бунинг устига у адабий гапирши интервьюни "оққа кўчириш"да катта ёрдам беради. Даврон Файзиев билан интервью самолёт қўнишига яқин якунландик.

Ҳаво кемаси учувчилари сай-ҳаракатлари билан самолёт Сингапурга муваффақиятли қўнди. Учоқ эшигидан чиқшимиз билан худди саунага тушиб қолгандек бўлдик. Мени об-ҳаво ҳақида гапиряпман. Бу ер жуда иссиқ ва намлик юқори даражада. Тошкент вақти билан 19:00, Сингапур вақти бўйича 22:00да футболчилар алоҳида, журналистлар алоҳида автобусларда Holiday Inn меҳмонхонасига йўл олдик. Ҳамкасбимиз илтимоси билан журналистларни манзилига элтган ҳайдовчи тезроқ юриб, МТЖни кутиб олишимизга имкон яратди. Сайтимиз орқали фото ва видеоларни кўрган бўлсангиз керак.


Меҳмонхонада терма жамоани ўйиндан олдинги матбуот-анжуманида иштирок этган Темур Кападзе кутиб олди. Бундан ташқари Одил Аҳмедовнинг ашаддий мухлиси уни "Holiday Inn"да кутиб турган экан. Қизиғи, у ўзбекистонлик эмас, балки Хитой фуқароси эди.

Терма жамоамиз сардори чарчаганига қарамасдан узоқ йўл босиб келган мухлис билан суратга тушди ва у кўрсатга расмларга дастхат қўйиб, ўз футболкасини совға қилди. Шундан сўнг футболчилар тезлик билан хоналарига жойлаштирилди ва кечки овқатга юборилди. Биз ҳам кечки овқатни якунлаб, футболчилар каби уни ҳазм қилиш учун бироз сайр қилдик. Сингапур кўчалари тоза, озода, бинолари баланд ва чиройли. Учишдан олдин мамлакат қонунидаги баъзи муҳим маълумотлар билан қизиққан эдим. Бу ерда жамоат жойларида тупуриш, сақич чайнаш мумкин эмас. Чекувчилар учун махсус йўлакчалар ажратилган. Соат 22:00дан сўнг кўчада 2 кишидан кўпроқ бўлиб сайр қилиш тақиқланади. Ҳақиқатдан ҳам, Сингапур аэропортидан то меҳмонхонага боргунимизча кўчада бирор кишини кўрмадим. Тунги сайрни якунлаб, меҳмонхонага қайтдик ва маҳаллий вақт билан тонгги соат 06:00да сиз ўқиётган ушбу гапларни ёзиб тугатдим.

Бизни бугун жуда муҳим баҳс кутяпти, бироқ Даврон Файзиев айтганидек "хотиржамман"!

Жаҳонгир Файзуллаев ва Жасур Асланов Сингапурдан Championat.asia сайти ўқувчилари учун махсус

Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика