UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  7 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Абдухолиқ Қурбонов: “Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди” Янгиликлар

Абдухолиқ Қурбонов: “Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди”

Про лиганинг 9-тури доирасида «Машъал» - «Шўртан» (0:2) учрашувидан кейин ғузорликлар ҳимоячиси Абдухолиқ Қурбонов фикрларига қулоқ тутдик.

Қурбонов мазкур баҳсда икки маротаба пенальтидан «газчилар» дарвозасини ишғол қилди. 

“Бугун шиддатли ва муросасиз баҳс бўлишини билардик. Чунки бу дерби ҳисобланади. Бу баҳсда муросасиз ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди. 

Икки маротаба пенальтини амалга оширдим. Албатта, бундай паллада футболчида ҳаёжон бўлади. Худога шукр, юзим ёруғ бўлди ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, жамоага ёрдам бердим. 

Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Аммо яхши ўйнаб ҳам ютқазиб қўйдик. Футболда натижа муҳим ҳисобланади. Афсуски, “Шўртан”да шундай ҳолат кузатилди. 

Мавсум бошида раҳбарият клуб олдига 5-ўринни қўлга киритиш вазифасини қўйган. Биз жамоамиз билан ҳамжиҳатлик билан буни бажаришга уринамиз. Олдимизда ўйинлар кўп. Натижаларимизни ижобий томонга ўзгартиришга ва мухлисларимизни янада хурсанд қилишга интиламиз", - дейди Абдухолиқ Қурбонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика