Абдувоҳид Неъматов: "Қайси ёшдаги терма жамоада ўйнашдан қатъий назар фойдам тегишини истайман"
26 дек 2020 15:48
Янгиликлар
Абдувоҳид Неъматов: "Қайси ёшдаги терма жамоада ўйнашдан қатъий назар фойдам тегишини истайман"
Айни вақтда Тошкентдаги "Зарафшон" тантаналар залида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бошланди.
Маросим бошланиши олдидан "Насаф" жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов қисқа интервью берди.
"Авваламбор барча юртдошларимизни яқинлашаётган байрам билан табриклайман .Худога шукур мавсум мен учун яхши ўтди. Лекин пандемия сабаб жамоаларимиз ўзига яраша қийналди. Миллий терма жамоа либосида майдонга тушиш катта масъулият юклайди. Олимпия, ёшлар ва миллий жамоа бунинг аҳамияти йўқ. Чунки, қайси ёшдаги терма жамоада ўйнашдан қатъий назар фойдам тегишини истайман. Ким энг яхши ёш футболчи бўлишини эса вақт кўрсатади",- дейди Неъматов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар