UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  5 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  3 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  10 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  7 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  15 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  20 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  22

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ"

А ПРО-Лига 15-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Хоразм” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов сайтмизга интервью берди.

"Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. “Хоразм” яхши шаклланган ва тажрибали жамоа, улар ПРО-Лигада биринчи мавсум ўйнаётганлари йўқ, шу боис улар бугун учрашувда бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди.

Биз бугунга қадар қимматли очколарни йўқотиб бўлдик, бундан буёғига ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушишимиз лозим бўлади. Буёғи маррага оз қолди, энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ, уйдами сафардами ютишимиз шарт. Жамоамиз футболчиларига доим таъкидлайман, футболда ғалаба қўшимча иштиёқ беради, ижобий натижалар ўз-ўзига бўлган ишончни оширади.

Бугун таркибимизда йўқотишлар бор эди. Ўтган учрашувда қизил карточка олган ҳимоячимиз Жамшид Қобулов, шунингдек Алишер Абдувоҳидов жароҳати туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Ўйлайманки, тез орада улар яна сафимизга қўшилишади. “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ, 25 нафар футболчининг барчаси асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Шунчаки 11 нафар футболчи бошланғич таркибда майдонга тушади. Кимдир жароҳат ёки бошқа сабаб билан майдонга туша олмайдими, демак уни ўрнини тўлдиришга ўша чизиқ вакили тайёр бўлиши керак, биизда шундай муҳит шаклланган. Айтганимдек, ўша 11 нафар футболчидан иборат бошланғич таркибни эса жараёндан келиб чиқиб, жамоамиз мураббийлари билан биргаликда аниқлаймиз. Бугун стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман", – дейди Абдусамад Дўрмонов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика