Абдурауф Бўриев: «Индонезия қарши ҳужумга асосланган футболни намойиш қилади»
29 апр 2024 08:00
Янгиликлар
Абдурауф Бўриев: «Индонезия қарши ҳужумга асосланган футболни намойиш қилади»
Ўзбекистон ОТЖ етакчиларидан бири Абдурауф Бўриев кеча ташкил этилган машғулотларда Индонезияга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Уларнинг кучсиз ва кучли томонларини кўрдик, биз эртанги учрашувга тайёрмиз. Худо хоҳласа, ғалаба қозонамиз.
Улар биздан 1 кун кўпроқ дам олишди, бироқ чорак финалда 120 дақиқа футбол ўйнашди. Уларда ҳам чарчоқ бўлади. Ўйиндан сўнг қайта тикланиш машғулотлари олиб борилди. Бу бизга муаммо бўлмайди деб ўйлайман.
Улар асосан қарши ҳужумда ўйнашмоқда. Корея Республикасига қарши учрашувда ҳам улар қарши ҳужумлар орқали ўйнашди ва ғалабани тантана қилишди»- деди Бўриев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар