UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  35 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  26

Абдурашид Исмоилов: "Хотира-79" бизга қарши яхши тайёргарлик кўрибди" Янгиликлар

Абдурашид Исмоилов: "Хотира-79" бизга қарши яхши тайёргарлик кўрибди"

Ўзбекистон биринчилиги 6-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” - “Хотира-79” баҳсидан сўнг “УзДонгЖу”жамоаси бош мураббийи Абдурашид Исмоилов фикрлари билан қизиқдик:

"Бугунги баҳс кутганимиздек жуда қийин кечди. “Хотира-79” жамоаси бизга қарши яхши тайёргарлик кўрибди. Ўтган ўйинда бўлгани сингари 1-бўлимда бир қанча вазиятлардан фойдалана олмадик , 2- бўлимда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиргандан сўнг ҳам бир қанча вазиятлардан фойдалана олишмади. Баҳс сўнгида тажрибали ҳужумчимиз Ислом Каримов ғалаба тўпини киритиб муҳим 3 очкони келтирди.

Асосий таркибда ҳаракат қилаётган Акмал Жўрабоев, Ислом Каримов ва таркибдаги баъзи бир шогирдларимнинг  жисмоний тайёргалиги яхши эмас сабаби улар яқинда жароҳатдан қутилиб сафга қайтишди. Ўйлайманки улар секин аста ўз ўйинларини топиб олишади.

Кейинги турда сафарда масъулиятли ўйинлар турибди. “Локомотив БФК”ва “Оқ-тепа”га қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз. Асосан жисмоний тайёргарлик устида ишлаймиз ва сафардан ижобий натижалар билан қайтамиз –деб сўзини якунлади Абдурашид Исмоилов.

"УзДонгЖу" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика