UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  0 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  195 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  22

Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган? Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?

АПЛда ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик илк футболчи Абдуқодир Ҳусанов янги жамоасида 45-рақам остида ўйнашидан хабарингиз бор.

Хўш, бунгача "шаҳарликлар" таркибида айнан қайси футболчилар бу рақамда майдонга тушган?

Стивен Эллиотт (Ирландия)

2003/04 йилги мавсум "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиш билан футболдаги катта йўлини бошлаган Стивен деярли ҳеч вақт қайдномадан жой олмаган. Шу боис у бор-йўғи 2 та ўйинда умумий 16 дақиқа майдонда ҳаракат қилган холос. Бироқ факт шуки, ҳужумкор ярим ҳимоячи 45-рақамда тўп тепгани билан "Манчестер Сити" тарихида қолган.


Майка Ричардс (Англия)

2005 йил 22 октябрь куни "Арсенал"га қарши ўйинда 17 ёшли Майка Ричардс захирадан майдонга тушиб, "шаҳарликлар" биринчи жамоасида дебют қилган. Дастлабки – 2005/06 йилги мавсумида Майка 45-рақам остида тўп тепган ва 16 ўйинда майдонга тушиб, ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйган. Кейинги мавсум Давид Соммей жамоадан кетгач, 2-рақамни ўзиники қилган.  


Марио Балотелли (Италия) 

2010 йилдан 2013 йилгача "шаҳарликлар" таркибида ҳаракат қилган ҳужумчи бу рақамни машҳур қилган футболчи деб бемалол айтиш мумкин. Ҳар қандай қидирув тизимига "45-рақамли футболчи" деб ёзсангиз, сизга аввал "Супер Марио"ни, кейин бошқаларни чиқариб беради. Марио 3 йил мобайнида 80 учрашувда қатнашиб, 30 та тўп киритган ҳамда 6 та голли пас узатган. Форвард жамоа билан бир бор чемпионликни тантана қилган бўлса, Англия Кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритишга ҳам улгурган.


Демеако Дюхани (Англия)

2017/18 йилги мавсум "Манчестер Сити" ўнг қанот ҳимоячиси Демеако Дюхани 45-рақамда ўйнаган. 18 ёшли футболчи ўша мавсум "Манчестер Сити" U-23 сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган.  


Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон)

Буёғига Марио Балотелли танитган 45-рақамни Абдуқодир Ҳусанов янада порлатишга хизмат қилади. Умид қиламизки, Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси бу рақам остида Хосеп Гвардиола жамоасининг асосий фигурасига айланади.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика