Абдуқодир Ҳусанов нега "Ланс Б" жамоасида майдонга тушди? Футболчининг агенти жавоб берди
13 апр 2024 22:40
Янгиликлар
Абдуқодир Ҳусанов нега "Ланс Б" жамоасида майдонга тушди? Футболчининг агенти жавоб берди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абудқодир Ҳусанов бугун "Ланс Б" сафида майдонга тушди.
Кўпчилик "Ланс" нега бундай йўл тутгани борасида турли тахминларни эълон қилмоқда. Биз футболчининг агенти билан боғландик ва бу вазиятга ойдинлик киритдик.
"Айни пайтда ЎФА раҳбарияти Ҳусановни U-23 Осиё кубогида иштирок этишини таъминлаш мақсадида Франция клуби билан музокара ўтказмоқда. "Ланс" мураббийлар штаби эса Абдуқодирнинг Қатарга эҳтимолий кетишини ҳисобга олиб, "Метц" билан ўйинда бошқа ҳимоячи ва бошқача схемани синаб кўриш учун уни қайдномага киритмади. Футболчи тонусда қолиши ва ўйин амалиёти бўлиши учун Б жамоаси сафида майдонга тушишини маъул кўрилди", - деди Ҳусановнинг агенти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар