UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  56 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: "Олмалиқ" бу йил юқори ўринлар учун курашади" Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: "Олмалиқ" бу йил юқори ўринлар учун курашади"

Иқтидорли ҳимоячи Хожиакбаров жорий мавсумни "Олмалиқ"да ўтказадиган бўлди.
Аслини олганда, Абдуқаҳҳор учун бу жамоа бегона эмас. Сабаби 2011-2012 йилги мавсумларда ҳам ҳимоячи "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган.

Яқинда Абдуқаҳҳор шартномага имзо чеккач, "СА"га интервью берди.

- Абдуқаҳҳор, маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна"Олмалиқ"қа қайтишингизни қандай изоҳлайсиз?

- Олдимда бундан бошқа таклифлар ҳам бор эди. Лекин Игорь Шквирин жамоасидан бўлган чорлов менга ҳар томонлама маъқул келди. Қолаверса бу жамоа айтиб ўтганингиздек, менга бегона эмас. Якдил ва курашувчан клуб шакллантирилган.

- "Бунёдкор" билан ўзаро битим поёнига етгач, бу клубда қолиш имкони ҳам бормиди?
- Ҳа, қолишим ҳам мумкин эди. Лекин "Олмалиқ"нинг таклифини рад этиб бўлмасди.

- Янги жамоага киришиб кетишингиз қийин бўлмагандир?

- Йўқ, жамоадаги футболчиларнинг деярли барчасини яхши биламан. Улар билан ўзаро муносабатимиз ҳам жуда яхши бўлиб келган. Шунинг учун ҳам мослашиб олишга кўп вақт кетмади.

- Клубда неча йил ўйнамоқчисиз?

- Келишувимиз ҳозирча бир йилни ўз ичига олади. Қолганини эса вақт кўрсатади.

- Айтишларича, жорий йил "Олмалиқ" клуби олдига юқори мақсадлар қўйилаётган экан. Чиндан ҳам шундайми?

- Ҳозирча бу борада раҳбарият олдимизга аниқ вазифа қўймади. Балки бу чемпионат бошланиши олдидан ўтказиладиган йиғилишда айтилса керак. Лекин бу таркиб билан ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаб, юқори ўринлар учун курашамиз.

- Олмалиққа борганингизда нималарни ўзгарганига гувоҳ бўлдингиз?

- Бу ерда ижобий ишлар қилинганини кўриш мумкин. Янги замонавий стадион қад ростлаган. Қисқача айтганда, олдинга силжиш бор.

- Ўз олдигизга қандай мақсадлар қўймоқдасиз?
- Жамоамнинг ҳар бир ўйинида иштирок этиб, унинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика