Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Тошкентда “Бунёдкор”дан очко олгандик, энди “Сўғдиёна”ни мағлубиятга учратдик"
13 май 2017 12:19
Янгиликлар
Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Тошкентда “Бунёдкор”дан очко олгандик, энди “Сўғдиёна”ни мағлубиятга учратдик"
“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашуивдан кейин иккала жамоа мураббийларнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, “Металлург” ФК мураббийи: “Учрашувда тезкор киритилган гол футболчиларимиз руҳиятини кўтарди. Ғалаба йўлидаги ишимизни анча енгиллаштирди. Учрашувга тайёргарлик жараёнида “Сўғдиёна”нинг ўйинларини синчиклаб ўргангандик. Таркибдаги йўқотишлар боис жиззахликлар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсата олмади, деб ўйлайман.
Биз машғулотлар давомида стандарт вазиятлар устида кўп ишладик. Учта гол ҳам бош билан урилганлиги меҳнатларимиз самарасиз кетмаганлигини кўрсатди. Жамоанинг эгаллаб турган мавқеидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак биз учун ҳар битта ўйин финалга тенг бўлаверади. Тошкентда “Бунёдкор”дан очко олгандик, бугун “Сўғдиёна”ни мағлубиятга учратдик. Жамоада ёшларга кўпроқ эътибор қаратаяпмиз. Зеро, тезкор, замонавий футбол намойиш этиш учун шундай ишлашда давом этиш керак, деб ўйлайман”, - дейди Маъруфалиев.
Фикрлар