UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  0 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  14 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   2

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз" Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бугунги учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва олимпиячиларимизнинг имкониятини чамалади.

"Эсимда бор, Жанубий Корея билан ўйинда захирада қолган эдим. Рақиб дарвозамизга адашмасам 20тадан ошиқ зарба йўллаган. Зарбаларнинг аксариятини Юрий Шейкин қайтарган, айримлари тўсинга тегиб қайтган эди. Азамат Абдураимов битта аниқ зарба билан жуда чиройли тарзда дарвозани ишғол қилгани ёдимда. Кореялик футболчиларни кўрсангиз худди орқасига мотор улаб қўйгандек югурарди. Анча тез эди. Бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилганини сабаби финалда Хитойни бемалол юта олардик. 

Жанубий Кореяда Анатолий Бишовец мураббийлик қиларди. Адашмаётган бўлсам рақибнинг ҳар бир футболчисига уй ва мукофотлар ваъда қилингани ҳақида эшитганмиз. Лекин ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа сифатида шаклланган. Ўша таркибдагиларнинг айримлари ҳозир мураббий бўлиб ишламоқда. Бугунги Жанубий Кореяга нисбатан анча кучли ва тез эди. 

Худо хоҳласа, йигитлар рақибидан устун келишади. Чорак финалда Саудия Арабистонидан устун келишди. Омад ва куч-қувват тилаймиз. Биз яратган тарихни такрорлашига ишонаман", - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика