UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Абдумавлон Абдужалилов: "Омаднинг тагида катта меҳнат ётибди" Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: "Омаднинг тагида катта меҳнат ётибди"

Кечадан эътиборан Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи учрашувларига старт берилди.

Бир неча кун Суперлига доирасида "Бухоро" билан куч синашган "Бунёдкор" кеча кубок учрашувида ҳам ўзаро тўқнаш келди. Ўйиндан сўнг "қалдирғочлар" дарвозасини қўриқлаган Абдумавлон Абдужалиловнинг фикрларини тингладик. 

- Бу ғалабани омадга қиёслаш тўғрими?

- Бир томондан омадга ҳам боғлиқ. Лекин бунинг тагида катта меҳнат ётибди. Бир киши кам бўла туриб 45 дақиқа ҳимояландик. Сабр қилиб, мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажарганимиз учун охирги дақиқада ғалаба қозондик десам ҳам бўлади. Биринчи бўлим охирида бир киши кам бўлиб қолдик. Бу ҳам яхшиликка экан якунда ўзимиз истаган натижага эришдик дея оламан. 

- "Бунёдкор" орқада камроқ хато қилиб олдинда вазиятлардан максимал фойдаланяпти. Бу жамоанинг фалсафасига айландими?

- Ўтган йилга нисбатан ўйин услубимиз ўзгарган. Тўпни кўпроқ назорат қилишга ҳаракат қиляпмиз. Бунга мос футболчилар жамоамизда кўп. Замонавий футболда ҳимояланишни ҳам, ҳужум қилишни ҳам билиш керак. Тарозининг икки палласи каби баланс зарур. Олдинда бунданда қийин ўйинлар бор. Худо хоҳласа ўзимизнинг кучимизни кўрсатишга интиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика