UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  3 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  1 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  10 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  1 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  27 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади" Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлишини билгандик. Қолаверса, ўз майдонимизда тўп тепаётганимиз учун қимматли очколарни қўлга киритишимиз муҳим эди. "Сурхон"нинг ҳозирги ишлари яхши бўлмаса-да, бошқа жамоаларда бўлгани сингари уларнинг ҳам ўз мақсадлари бўлиши табиий ҳол эди. Бугунги ғалабани мавсум аввалидаги йиғинларимиз меваси деб айтишимиз мумкин. Энг муҳими, чиройли футбол намойиш этган ҳолда ғалаба қозондик. 

Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатлидир. Муваффақият бир ёки икки одамнинг иши эмас, балки жамоавий пухта тайёргарлик маҳсулидир.

Жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар сони 11 нафардан кўп. Ҳатто мураббийнинг ўзи ҳам буни бот-бот таъкидлайди. Футболчилар кўп бўлгани учун барчага имконият бериляпти. Дарвоза ёки бошқа чизиқда кимни майдонга тушириш-туширмаслик мураббийнинг танловидир. Захирадан майдонга тушаётганлар ҳам ўйинни кучайтирмоқда. 

Бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар доим биз билан бирга бўлишган, бирга бўлишсин. Биз ҳам ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди Абдужалилов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика