Абдулҳамид Сабири: "Пахтакор"га қарши баҳс энг яхши ўйинимиз эмас"
04 окт 2023 10:35
Янгиликлар
Абдулҳамид Сабири: "Пахтакор"га қарши баҳс энг яхши ўйинимиз эмас"
Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Файҳа" — "Пахтакор" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Абдулҳамид Сабири ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Осиё Чемпионлар лигасидаги барча ўйинлар қийин кечмоқда. Мақсадимиз — кейинги босқичга йўл олиш. "Пахтакор"га қарши баҳс бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас. Муҳими — ғалабага эришиш. Келгусида бундан-да яхшироқ натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз", — деди 26 ёшли ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, марокашлик футболчи кечаги беллашувда дублга эришиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар