UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

Абдул Азиз Юсупов: "Локомотив"дан таклиф тушганида кўп ўйлаб ўтирмадим" Янгиликлар

Абдул Азиз Юсупов: "Локомотив"дан таклиф тушганида кўп ўйлаб ўтирмадим"

Янги мавсум арафасида "Локомотив" таркибига бир нечта янги футболчи келиб қўшилди.

Шулардан бири ўтган йилни "Сурхон"да ўтказган Абдул Азиз Юсупов. Ҳужумчи "Локо" футболчиси сифатида клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди. 

- Абдул Азиз, "Локомотив" оиласига хуш келибсиз! Бу жамоага ўтиш қандай юз берди?

- Мавсум якунига етгач, бир нечта клублардан таклиф тушди. Мен эса "Локомотив" вариантини танладим. Чунки "Локо" уч бор Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳамда ҳар йили Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиб келади. Менда ҳам ОЧЛда тўп тепиш истаги кучли эди, шу боис "Локо"ни танладим. 

- Таклиф бўлиши билан тез қарор қабул қилдингизми? 

- "Локомотив"дек кучли жамоадан таклиф тушганида кўп ўйлаб ўтирмайсиз. Жуда кўп футболчилар шу жамоада ўйнашни хоҳлайди. Чунки барибир кучли ва профессионал клуб. Қолаверса бу жамоага ўтишимда олдин бирга ўйнаган дўстларим Жамшид Искандеров билан Даврон Ҳошимовнинг борлиги катта роль ўйнади. 

- Туғилган кунингизни нишонлаш Абу Дабидаги йиғинга тўғри келди. Олдин ҳам четда нишонлаганмисиз? 

- Бир марта шундай бўлганди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Дубайда нишонлагандим. Бу йил иккинчи бор такрорланди. 

- Абу Даби йиғини қандай ўтяпти? 

- Таассуротлар зўр. Меҳмонхонадаги шароит, майдон, хуллас ҳаммаси жойида ва машғулот ўтказишда ҳеч қандай камчилик кўринмаяпти. Машғулотлар яхши бўляпти, ҳамма тиним билмай меҳнат қиляпти. Бошида бироз қийин бўлди, лекин йиғинда ҳеч кимга осон бўлмаган, буни ҳамма билади. Машғулотлар пайтида асосий эътибор жисмоний ҳолатни тиклаш ва тактикага бериляпти. Фақат югуриш билан футбол ўйнаб бўлмайди, ақл билан ўйнаш керак. Мураббийлар бизга ҳар томонлама ўргатишяпти. 

- Ўтган йил "Сурхон" таркибида Суперлигада 8та гол урдингиз. Бу йил ният қандай? 

- Ўтган йил кўпроқ урсам ҳам бўларди. Лекин баъзи вазиятларда омад келмади. Албатта, мен ҳам бошқа ҳужумчилар каби кўп гол урсам дейман. Насиб қилса бу мавсум "Локомотив"да кўпроқ тўп киритаман. 

- Сизнингча, 21 январь куни бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши баҳс (ОЧЛ плей-офф) қандай кечади? 

- Ҳар икки жамоага қийин бўлади деб ўйлайман, чунки бу пайт бизда ҳам, уларда ҳам мавсум бошланмаган бўлади. Ҳозир бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилган ва ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйин бошидаги ҳаяжонни тезроқ енгиб олсак қолгани осон кечади деб ўйлайман.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика