UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  11 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Абдуҳолиқ Қурбонов: “Ғалаба қозонишга уриндик, омадимиз келмади” Янгиликлар

Абдуҳолиқ Қурбонов: “Ғалаба қозонишга уриндик, омадимиз келмади”

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Шўртан” (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар сардори Абдуҳолиқ Қурбонов фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Қурбонов мазкур учрашувнинг 10-дақиқасида пенальтидан мезбонлар дарвозасига тўп кирита олмади. 

“Биз учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Чунки “Янгиер” билан ўйин биз учун 6 очкога тенг эди. Асосий мақсадимиз ҳам ғалаба қозониш ва турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашга қаратилганди. Шахсан ўзим ҳам пенальтидан тўп кирита олмадим. Назаримда, пенальти гол бўлганида ўйин бошқача тарзда давом этган бўларди. 

Ундан кейин ҳам гол уриш учун имкониятларимиз бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. 

Олдинда ўйинларимиз кўп. Ишонаманки, биз кучли бешликка кириш имкониятига эгамиз ва буни уддасидан чиқамиз", — дейди Қурбонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика