UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  3 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  9 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1

Абдуғани Камолов: "Олдимда Суперлиганинг икки клубидан таклиф бор эди. Якунда "Турон"ни танладим" Янгиликлар

Абдуғани Камолов: "Олдимда Суперлиганинг икки клубидан таклиф бор эди. Якунда "Турон"ни танладим"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси қишки трансферлар вақтида "Андижон" футболчиси Абдуғани Камоловни ўз сафига қўшиб олди.

Биз ўз навбатида янги клуб билан шартнома имзолаган Абдуғани Камоловнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Турон"нинг чорловини қабул қилиш қандай юз берди?

- Авваламбор ассалому алайкум. Мавсум якунлангач "Турон"га ўтиш имконияти юзага келди. Клуб раҳбарияти таклиф билан чиқди. Шу паллада олдимда Суперлиганинг 2 клубидан таклиф бор эди. Аввало отам билан, сўнг мураббийим Ёрқин ака Назаров билан маслаҳатлашдим. Барча вариантларни кўриб чиқиб якунда "Турон" танловида тўхтадим. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўз олдига юқори мақсадларни қўйган клубга розилик билдирдим, дея оламан. Бунда бош мураббий Анвар Бердиев ҳам ўз тавсияларини берди. 

- "Андижон" ҳам, "Турон" ҳам Про лигада иштирок этади. Шундай экан ўз жамоангизда қолишингиз мумкинмиди?

- "Андижон" раҳбариятига ва мухлисларига катта раҳмат айтаман. Ушбу жамоадан кўп нарса ўргандим. Яйпанга келишим яқин вақт ичида ҳал бўлди. "Андижон" менга мавсум тугаши билан қўнғироқ қилиб жамоада қолишимни сўрашди. Улар 3 кун ичида аниқ жавобимни беришимни сўрашди. Боиси менинг ўрнимга бошқа футболчини кўришлари керак эди. 

- Про лига ортга ташланган қадам бўлмайдими?

- Футболда бир қадам орқага, икки қадам олдинга деган гап бор. Янада кучли бўлиб олдинга қараб юриш керак. Про лига савияси сўнгги йилларда анча кучайди. Рақобат анча қизғин кечмоқда. Жорий йилда "Андижон", "Бухоро", "Машъал", "Турон" жамоалари Суперлигага чиқиш учун курашишади. Худо хоҳласа чемпионликни қўлга киритиб Суперлигага йўлланма оламиз, деб ўйлайман. Албатта осон бўлмайди. Барчаси ўз қўлимизда. 

- Ўтган мавсум бирданига 3та жамоанинг Про лигага тушиб кетиши тасодифмиди?

- Мавсум охирида Суперлигада қолиш учун кураш қизиқарли бўлди. Балки тасодифдир. Аммо тан олиш керак "Олимпик" жамоаси жуда зўр ўйин кўрсатди. Улар бунга лойиқ эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика