Абдихолиқов, Муҳитдинов, Кенжабоев ва Саитов бошқа клубга текинга кетишга яқин. "Насаф" улар билан шартномани узайтиргани йўқ
11 ноя 2020 12:13
Янгиликлар
Абдихолиқов, Муҳитдинов, Кенжабоев ва Саитов бошқа клубга текинга кетишга яқин. "Насаф" улар билан шартномани узайтиргани йўқ
Сабаби жамоа етакчилари Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Дилшод Саитов, Ислом Кенжабоев ва Илҳом Алижонов каби футболчиларнинг "Насаф" билан тузган шартномалари 31 декабрь куни якунига етади (ҳар ҳолда клуб футболчиларни ПФЛдан рўйхатдан ўтказганида ушбу сана кўрсатилган) ҳамда улар 2021 йил 1 январь кунидан бошқа клубга эркин агент сифатида ўтишлари мумкин бўлади.
Шартнома тугашига 6 ойдан кам муддат қолганида исталган клуб футболчилар билан музокара олиб бориши ва шартнома тузиш ҳуқуқига эга. Фақат бу ҳақда "Насаф" клубини расман огоҳлантириши талаб этилади.
Бу футболчилар эркин агент сифатида клубдан кетмасликлари учун "Насаф" улар билан шартномани узайтириши талаб этиларди. Бироқ championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳозирга қадар ҳеч қайси футболчи билан келишув узатирилмаган.
Фикрлар