UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Аббос Шодмонов: “Ҳар бир баҳсда ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз” Янгиликлар

Аббос Шодмонов: “Ҳар бир баҳсда ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз”

Жорий йилда кучлилар сафига қайтган Муборакнинг “Машъал” жамоаси, қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтирмоқда.

Хусусан, “Бунёдкор” ўринбосарларидан Жаҳонгир Абдусаломов, “Пахтакор”дан Бобур Асқаров таклиф этилди. Шунингдек, ўтган мавсумни “Динамо”да ўтказган Аббос Шодмонов ҳам муборакликлар билан янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Тажрибали футболчи бугун ўтказилган “Локомотив”га қарши назорат баҳсидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қизғин руҳда ҳозирлик олиб бормоқдамиз. Барча жамоалар қатори ўртоқлик учрашувлари ўтказяпмиз. Асосан, спорт формасига ва жамоавий ўйинни тезроқ йўлга қўйиб олишга эътибор қаратяпмиз. Ҳеч ким Суперлигада жон сақлаб қолиш учун ёки охирги ўринларни эгаллаш учун қатнашмайди. Барча, иложи борича тепа поғоналарни кўзлайди. Биз ҳам яхши ниятлар билан мавсумни бошлаш арафасидамиз. Таркибда иқтидорли ва кучли иштиёқга эга ёшлар кўп. Албатта, Суперлига ҳавосидан нафас олган, кучли ўйинчилар йўқ эмас. Аҳил оила бўлиб, ягона мақсад остида бирлаша олсак ўйлайманки, мақсадимизга эришамиз. Ҳар бир учрашувда мухлисларимизни хурсанд қилишга боримизни берамиз”,- деди футболчи.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика