UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  8 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  22 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  10 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  26 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман"

"Пахтакор"нинг яна бир ёш иқтидори билан суҳбат.

Ўтган мавсум асосий жамоада дебют қилган Аббос Файзуллаев бу йилга келиб бир нечта ўйинлар хусусан юртимизда ўтган U-23 Осиё кубоги баҳсларида мухлислар эътиборига тушди. "Пахтакор" таркибида охирги икки учрашувда 2та гол урган 18 ёшли ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аббос "Металлург" билан ўйин жамоангизнинг ғалабаси билан якунланди. Сўнгги икки ўйиндан олинган таассуротлар ўртасида қандай фарқ бўлди?

- Тўғри Бекободда ғалаба қозондик. Икки учрашув мен учун ёмон ўтмади. Рақиблар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим. Биласизми, "Пахтакор" либосида майдонга тушар эканман фақат жамоага ёрдам бериш ҳақида ўйлайман. Бундан хурсанд бўламан.  

- Айни пайтда турнир жадвалида ажойиб интрига юзага келганини кўришимиз мумкин. Нима деб ўйлайсиз жамоалар даражаси тенглашганми?

- Тан олиш керак чемпионатимиз анча қизиқарли ўтмоқда. Бундан фақат ўзбек футболи ва мухлислар ютмоқда. Чемпионлик учун курашадиган битта жамоа йўқ. Бир нечта клублар бу йўлда рақобатлашмоқда. Рақобат эса Суперлига янада жозибали кечишини таъминламоқда. 

- Тенгқурларингиз орасида ўзини кўрсатган футболчилардан кимларни кўрсатган бўлардингиз...

- "Бунёдкор"даги Умарали Раҳмоналиев ва "Олимпик"да тўп тепаётган Пўлатхўжа Холдорхоновни алоҳида айтган бўлар эдим. Бу мавсум улар анча ўсишга эришишди. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолмай ажойиб ўйинларини кўрсатишда давом этишади, деб ўйлайман. 

- Футболдаги кумирингиз ким? 

- Ўзим Фелиппе Коутиньо ва Лука Модричнинг ўйинларини кузатиб бораман. Керакли жиҳатларини олишга ҳаракат қиламан.

- U-23 Осиё кубогида Жасур Жалолиддиновнинг ўрнига захирадан тушдингиз. Умуман ўзингиз учун қайси позицияда тўп тепиш қулай?

- Ҳужумчи ортида ўйнашни яхши кўраман. Икки қанотда вингер сифатида ҳам ҳаракат қила оламан. Юқорида айтганимдек асосийси жамоага самара келтиришим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика