UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  0 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  7 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  12 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман"

"Пахтакор"нинг яна бир ёш иқтидори билан суҳбат.

Ўтган мавсум асосий жамоада дебют қилган Аббос Файзуллаев бу йилга келиб бир нечта ўйинлар хусусан юртимизда ўтган U-23 Осиё кубоги баҳсларида мухлислар эътиборига тушди. "Пахтакор" таркибида охирги икки учрашувда 2та гол урган 18 ёшли ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аббос "Металлург" билан ўйин жамоангизнинг ғалабаси билан якунланди. Сўнгги икки ўйиндан олинган таассуротлар ўртасида қандай фарқ бўлди?

- Тўғри Бекободда ғалаба қозондик. Икки учрашув мен учун ёмон ўтмади. Рақиблар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим. Биласизми, "Пахтакор" либосида майдонга тушар эканман фақат жамоага ёрдам бериш ҳақида ўйлайман. Бундан хурсанд бўламан.  

- Айни пайтда турнир жадвалида ажойиб интрига юзага келганини кўришимиз мумкин. Нима деб ўйлайсиз жамоалар даражаси тенглашганми?

- Тан олиш керак чемпионатимиз анча қизиқарли ўтмоқда. Бундан фақат ўзбек футболи ва мухлислар ютмоқда. Чемпионлик учун курашадиган битта жамоа йўқ. Бир нечта клублар бу йўлда рақобатлашмоқда. Рақобат эса Суперлига янада жозибали кечишини таъминламоқда. 

- Тенгқурларингиз орасида ўзини кўрсатган футболчилардан кимларни кўрсатган бўлардингиз...

- "Бунёдкор"даги Умарали Раҳмоналиев ва "Олимпик"да тўп тепаётган Пўлатхўжа Холдорхоновни алоҳида айтган бўлар эдим. Бу мавсум улар анча ўсишга эришишди. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолмай ажойиб ўйинларини кўрсатишда давом этишади, деб ўйлайман. 

- Футболдаги кумирингиз ким? 

- Ўзим Фелиппе Коутиньо ва Лука Модричнинг ўйинларини кузатиб бораман. Керакли жиҳатларини олишга ҳаракат қиламан.

- U-23 Осиё кубогида Жасур Жалолиддиновнинг ўрнига захирадан тушдингиз. Умуман ўзингиз учун қайси позицияда тўп тепиш қулай?

- Ҳужумчи ортида ўйнашни яхши кўраман. Икки қанотда вингер сифатида ҳам ҳаракат қила оламан. Юқорида айтганимдек асосийси жамоага самара келтиришим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика