Аббос Амонов: "Бизни дуранг ҳам қониқтирмайди"
16 апр 2016 12:40
Янгиликлар
Аббос Амонов: "Бизни дуранг ҳам қониқтирмайди"
Бугун олий лиганинг 5-тур учрашувлардан бири, Наманган шаҳрида, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Ғузорнинг “Шўртан” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Анъанамизга кўра, ҳар бир учрашув олдидан жамоамиз футболчиларининг ўйинолди фикрлари ҳақида Сиз азиз муҳлислар билан бўлишишга ҳаракат қиламиз. Бугун “Навбаҳор” – “Шўртан” учрашуви ҳақидаги фикрларини билиш учун Аббос Амоновга юзландик.
- Наманганда бугун, турнир жадвалида ёнма-ён турган жамоалар кураш олиб боришади. Шу сабабли, бу ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Лекин учрашув қизиқарли бўлиши билан бир қаторда, жуда қийин ҳам кечади. Сабаби, “Навбаҳор” мамлакатимиздаги ўз ўрнига, анъанасига ва тарихига эга жамоалардан бири. Шундай экан, рақибимизни ҳурмат қиламиз. Аммо шуни айтиб ўтишим ҳам керак, бугун бизни хаттоки дуранг натижа ҳам қониқтирмайди. Чемпионат бошидан ўтказиб келаётган муваффақиятсизликларимизга бугун айнан Наманганда чек қўямиз.
- Ҳабарингиз бор, клубимизда яқинда янги рахбарнинг белгиланиши, жамоадаги кескин ижобий ўзгаришларга олиб келди. Жамоадаги барча ташкилий ва молиявий масалалар бизни ҳозир умуман ўйлантирмаяпти. Сабаби, биз учун жамоада барча шарт–шароитлар яратилиб берилиб, куни кеча, ҳатто ойлик маошлари борасидаги масалалар ҳам ҳал этилди. Шунинг учунми, жамоадаги ички муҳит, жамоадошларимнинг кайфиятлари кўтаринки даражада. Ўйлайманки, тез орада жамоамизнинг аввалги мавқеини, обрў ва эътиборини тиклашга эришамиз. Чунки, бу учун катта замин ва шарт-шароитлар яратилмоқда. Биз футболчилардан эса, қаерда ва қайси жамоага қарши ўйнашимиздан қатъий назар, яхши ўйин намойиш этиб, аъло натижаларни қўлга киритиш талаб этилади холос, - дейди Амонов.
“Шўртан ПФК” матбуот хизмати

Фикрлар