Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"
26 июл 13:53
Янгиликлар
Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"
Мираброр Усмонов хотира турнири доирасида Саудия Арабистони U-23 ҳамда Япония U-23 (1:5) учрашувидан сўнг саудияликлар ярим ҳимоячиси Аббос Ал Ҳасан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоамизнинг ўйини бироз суст бўлди. Имкон қадар ҳаракат қилдик, аммо омад бизга кулиб боқмади. Мусобақадаги кўнгилсиз натижамизга қандай омиллар сабаб бўлганини билмайман. Бўлажак икки рақибни солиштирганда, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ эди, менимча", деди Ал Ҳасан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги учрашув 28 июль куни бўлиб ўтади.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар