А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди
22 апр 2025 18:59
Янгиликлар
А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди
А Сериянинг 3 ўйини Рим Папаси вафоти сабабли бошқа кунга қолдирилди.
Рим Папаси 21 апрель куни 89 ёшида вафот этди. Фуқаролик мудофааси ва денгиз сиёсати бўйича портфелсиз Италия вазирининг берган маълумотига кўра, шанба кунига белгиланган барча спорт тадбирлари бошқа кунга қолдирилади.
26 апрель куни А Серия доирасида "Комо" – "Женоа", "Интер" – "Рома" ва "Лацио" – "Парма" баҳслари ўтказилиши режа қилинганди. Ушбу учрашувлар бошқа кунда ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
16:07
Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда 17
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар