UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  4 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  5 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  140

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалабага эришди Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалабага эришди

Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган тўқнашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ювентус – Специя 3:0 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: Мората 62', Кьеза 71', Роналду 89'

Гол урилмаган пенальти: Галабинов (90', дарвозабон)

Ювентус – Шенсни, Данило, Алекс Сандро, Демирал, Фработта (Бернардески, 61), Бентанкур, Маккенни (Мората, 61), Кулусевски, Рабьо, Кьеза (Рэмзи, 72), Роналду.

Специя – Проведель, Эрлич, Виньяли, Терци, Маркицца (Бастони, 86), Маджоре (Акампора, 73), Лео Сена (Агуме, 86), Эстевес, Жаси, Фариас (Верде, 73), Нзола (Галабинов, 73).

Огоҳлантиришлар: Фработта (10), Демирал (90+5).


Баҳс якунланди. "Ювентус" мухлисларини чиройли ғалаба билан муборакбод этамиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. Демирал қўполлик ишлатиб, пенальти олиб келди, аммо пенальтидан Галабинов унумли фойдалана олмади. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. ГООООООООООООООООООООЛ!  Роналду ҳам ўз мақсадига эришиб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0! 

88. Шенсни жарима майдони ичига кетма-кет узатмалар етиб келяпти, ҳимоячилар эса ҳаводаги курашда бугун тўлиқ устунликка эга бўлишди. 

86. "Специя"да 2 та алмаштириш: Лео Сена ўрнига Агуме, Маркицца ўрнига Бастони туширилди. 

83. Жамоалар майдон маркази ҳақида шунчаки унутишди. Фақат у томондан бу томонга ҳужумлар бўляпти. 

79. Адриен Рабьодан узатма... ҳеч қандай хавф кузатилмади.

77. Роналду Эстевесдан қочиб кетиб, 20 метрлик масофадан жарима ишлади.

76. Галабинов ва Верде "Юве" жарима майдони яқинида вазият яратишга ҳаракат қилишди, аммо ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.

75. Роналду бурчак тўпидан кейин бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

73. "Специя"ди 3 та ўзгариш: Нзола ўрнига Галабинов, Маджоре ўрнига Акампора, Фариас ўрнига Верде тушди. 

72. "Ювентус"да алмаштириш: Кьеза ўрнига Рэмзи ўийнни давом эттиради. 

71. ГООООООООООООООООЛ!  Кьеза!  Ваниҳоят, у ўз мақсадига эришди. 2:0! 

69. Кулусевски ва Мората "Юве"нинг ҳужумини чап қанотдан ривожлантиришди. Испан Роналдуга пас берди, у эса ҳимоячини дриблинг эвазига чалғитишга уринди, аммо тўпни йўқотди.

68. Жаси ҳужумда қўпол ўйнагани боис ҳакам ўйинни тўхтатди. 

65. Гол ВАРда узоқ вақт текширилди, аниқроғи, Бернардескининг офсайдда бўлган ёки бўлмаганлиги текшириб чиқилди ва инобатга олинди – 1:0!  

62. ГОООООООЛ!  Мората!  Еҳ, "Жаноб Офсайд"нинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади. 

61. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Фработта ўрнига Бернардески, Маккенни ўрнига Мората тушди. 

57. Бонуччи ўйинни кузатиб бормоқда.

55. Кулусевски Роналду билан комбинация уюштириб, зарба нуқтасига чиқиб борди. Швед зарба йўллади, аммо йўл-йўлакай ўйин қоидасини ҳам бузди. 

54. Алекс Сандро Жасига нисбатан қўполлик ишлатди, жарима белгиланди. 

52. Деян Кулусевски ҳаволатиб ичкарига пас узатди, Роналдунинг тахминан 11 метрдан бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

49. Федерико Кьезанинг зарбасига аниқлик етишмади. У чап томонни кўзлади, бироқ бир неча сантиметр ноаниқ кетиб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

42. Зарбааа!  Роналдунинг зарбаси дарвоза устунига тегди. 

40. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 47% – 53

37. Бентанкур майдонда ўз даражасини кўрсатди. Родриго Кьезанинг очилаётганини кўрди ва узун пасни қойилмақом ижро этди. Федерико зара йўллашга уринди, бироқ Маркицца "қалқон" бўлди.

35. Роналду ёшлигини эсланшни хоҳлади ва дриблинг орқали уч рақибини ортда қолдиришга уринди, аммо ўша дамдаги энергия ҳозир йўқда, лекин бурчак тўпи ишлади. Стандарт ҳолат Демиралнинг бош билан берган зарбаси билан тугади. 

30. Маркицца яна ҳужумда фаол – унинг зарбаси рикошетдан сўнг ноаниқ кетди.

29. Маджоре Бентанкурни "подкат" орқали қулатди, лекин ҳатто карточка ҳам йўқ. 

26. Лео Сена Роналдуга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима зарбаси.

23. Рабьонинг узатмасидан кейин "Юве" ўйиндаги илк жаримасини ишлади. Кьезанинг паси Маккенига қадар етиб келди, бироқ америкалик тўпни ўзига бўйсундиришнинг уддасидан чиқмади.

19. "Юве" жуда фаол эмас, аммо рақибга ҳам вазият яратишга йўл қўйгани йўқ. 

18. Фработта узун пасни кўрсатди, аммо муваффақиятсиз.

15. Маккенни майдон марказида бўшлиқ топди. У тўп билан олдинга юриб, ўнгга, Кьезага пас берди. У эса озроқ олдинга юрди ва зарба йўллади, ноаниқ.

14. Бу ўйинда ким фаворит эканлиги ҳозирча аниқ эмас. "Специя" тўп билан сезиларли равишда кўп муомала қиляпти. Тўпни йўқотганда эса "Ювентус"ни жиддий босим остига олмоқда. 

10. Фработта Виньялига нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

9. Кьеза гол урди, аммо инобатга олинмайди, сабаби Бентанкур пас узатганда у офсайдда эди.

8. "Специя"нинг яхши ҳужуми!  Маджоре ўнг қанотда тўпни қабул қилиб, уни Маркиццага узатди. Меҳмонлар вакилининг зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

7. "Ювентус" катта қийинчилик билан олдинга боряпти. Мезбонларга "Специя"нинг кучли прессинги халақит қилмоқда. 

5. Кулусевски тўп билан олдинга борди, уни Эрлич қатъият билан кутиб олди.

3. Маджоре ўзининг "юриши"дан кейин бурчак тўпи ишлаб олди.  Маркиццанинг узатмаси "ЮВе" ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмади.

2. "Специя" дарҳол тўпни ўзида сақлашга тушиб кетди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Италия А Серияси 25-турида "Ювентус" ўз майдонида "Специя"ни қабул қилади. Учшбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика