UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  0 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  4 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

А Серия. "Ювентус" "Верона" билан дурангга имзо чекди Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" "Верона" билан дурангга имзо чекди

Италия чемпионати 24-туридан ўрин олган басҳ матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Верона – Ювентус 1:1 

«Марк Антонио Бентегоди»

Голлар: 0:1 – 49 Роналду, 1:1 – 77 Барак.

Верона – Сильвестри, Димарко (Лазович, 52), Маньяни, Гюнтер, Фараони (Давидович, 84), Барак, Илич (Велозу, 46), Закканьи (Бесса, 84), Стураро (Роналду Виейра, 68), Ловато, Лазанья.

Ювентус – Шенсни, Демирал, Алекс Сандро, де Лигт, Кулусевски, Рабьо, Бентанкур, Кьеза (Ди Пардо, 86), Рэмзи (Маккенни, 68), Бернардески, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Рэмзи (18), де Лигт (33), Барак (45), Давидович (90).

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Давидович Роналдуга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

86. "Ювентус"да алмаштириш: Кьеза ўрнига Ди Пардо майдонга тушди.

84. "Верона"да 2 та ўзгариш: Фараони ўрнига Давидович, Закканьи ўрнига Бесса ўйинни давом эттиради. 

80. Криштиану Роналду Закканьига нисбатан қоидани бузди.

78. ГООООООООООООООООООЛ!   Лазовичнинг узатмасидан кейин Барак бош билан гол урди – 1:1! 

73. Демираль ўз шеригини пас билан тахминлашни истади, бироқ буни жуда кучли бажарди.

72. Адриен Рабьо Заканньига нисбатан қоидани бузди, ҳакам ваўиятни беэътибор қолдирмади.

69. Бернардескининг хавфли узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди. 

68. "Ювентус"да ўзгариш: Рэмзи ўрнига Маккенни тушди. 

68. "Верона"да ўзгариш: Стураро ўрнига Роналду Виейра туширилди. 

67. Роналдунинг олисдан йўллаган зарбаси Сильвестри томонидан қайтарилди. Тасанно! 

62. Мигель Велозунинг зарбасидан сўнг Шенсни маҳорат кўрсатиб, сейв намойиш қилди.

59. Зарба!  Родриго Бентанкурнинг зарбаси кутилганидек чиқмади, яъни унинг зарбаси тўсиб қўйилди.

57. Мигель Велозу ажойиб узатмани намойиш этди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

54. Фараонининг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

52. "Верона"да алмаштириш: Димарко ўрнига Лазович ўйинга қўшилди. 

49. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Кьезанинг қулай пасидан кейин Роналду ўткир бурчкани нишонга олиб, ҳисобни очди – 0:1!

46. "Верона"да ўзгариш: Илич ўринга Велозу тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Барак Алекс Сандрони йиқитди ва огоҳлантириш олди. 

43. Фараонининг яхши ўйланган узатмаси жуда ноаниқ кетиб қолди. 

41. Шенсни билан ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади. 

39. Лазанья катта тезликда олдинга борди, у ҳимоячиларни алдаб ўтмоқчи эди, аммо бу пайтда дарвозабон Шенсни ҳам дарвозасидан чиқиб келганди. Ҳужумчи эҳтиётсизлик туфайли у билан тўқнашди, энди Шенснига тиббий ёрдам кўрсатилади.  

37. Закканьи Бентакнур ва Рабьо қуршовида қолиб кетиб, оёғидан бироз лат еди. 

34. Димарко жаримадан тўпни ичкарига ошириб берди, Фараонидан бош билан зарба!  "Верона" сардорининг зарбасига аниқлик етишмади. 

33. Де Лигт қўпол ҳаракати боис огоҳлантирилди. 

31. Лазанья ҳужумда де Лигтга нисбатан қўполлик ишлатди. 

28. Тўп назорати "Ювентус"да. Турин клуби вазият яратиш ниятида ҳужумга ўтмоқда.

25. Криштиану узун пас орқали тўп билан таъминланди. Унинг кучли зарбаси дарвозанинг чап устуни олидан ўтиб кетди.

23. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 44%,– 56%.

20. "Верона" ўз ўйинини топиб олиб, тўп назоратини ўз қўлига олди. 

18. Рэмзи Закканьини йиқитиб, тактик фолга қўл урди ва ҳакам томонидан жазоланди.

17. Деян Кулусевски Димаркога нисбатан қоидани бузди. 

14. Марко Сильвестридан қандай ажойиб сейв! Федерико Кьеза ҳимоячиларни алдаб ўтди ва яқин масофадан дарвозани нишонга олди, кипер жамоасини қутқарди.

11. Де Лигт "подкат" ташлади, Фабио Мареска қоида бузиш қайд этди. "Верона" жаримадан фойдаланади.

7. Ууух!  Марко Фараони қанотдан узатилган тўпдан сўнг бош билан зарба йўллади, чакки эмас. Дарвозабоннинг омади келди ва тўп дарвоза устунига тегди.

4. Маттейс де Лигт аниқ пасни қабул қилди ва дарвоза томон зарба йўллади, Марко Сильвестридан қойилмақом сейв! 

2. Зарба!  Аарон Рэмзи жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, кучли зарба берди, аммо ноаниқ. 

1. Ўйин бошланди! 

- Ассалому алайкум, қадри футбол ишқибозлари! Бугун Италия А Серияси 24-турида "Ювентус" "Верона" меҳмони бўлади. Ушбу учрашувни яиқн 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика