UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 2:2  4 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  348 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3

А Серия. "Ювентус" сафарда "Удинезе"га мағлуб бўлди ва чемпионлик кейинга қолдирилди Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" сафарда "Удинезе"га мағлуб бўлди ва чемпионлик кейинга қолдирилди

Италия чемпионати 35-туридан ўрин олган "Удинезе" - Ювентус" баҳси матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бордингиз.


Удинезе – Ювентус 2:1 

«Фриули»

Голлар: 0:1 – 42 де Лигт, 1:1 – 52 Несторовски, 2:1 – 90 Фофана.

Удинезе – Муссо, Зегелар (Ларсен, 69), Родриго Бекао (Де Майо, 90), Нюйтинк, тер Авест (Самир, 78), Фофана, Сема, де Пауль, Трост-Эконг, Несторовски, Окака Чука.

Ювентус – Шенсни, де Лигт, Данило (Куадрадо, 75), Ругани, Алекс Сандро, Бентанкур, Рабьо, Рэмзи (Матюиди, 60), Бернардески (Дуглас Коста, 60), Дибала, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Рэмзи (1), Трост-Эконг (20), Зегелар (68), Куадрадо (83).


Видеони телеграм каналимизда томоша қилинг.


Ўйин тугади. "Удинезе" "Юве"ни ютди - 2:1. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Фофана! 2:1!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. Матюиди Родриго Бекаони йиқитди ва жарима зарбаси. 

87. Дибала рақиб жарима майдони томонда йиқилди, ҳакам эътибор қаратмади.  

86. "Ювентус" ҳужам ташкил қилаётиб хатога йўл қўйди. Энди "Удинезе" ҳужумга ўтмоқда.  

83. Куадрадо Семага нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

82. Алекс Садродан жуда кучли зарба! Бироқ аниқлик етишмади. 

81. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 41% - 59%

79. Роналдудан яна зарба - яна ноаниқ. 

78. "Удинезе"да ўзгариш: тер Авест ўрнига Самир тушди. 

76. Роналдудан зарба, бироқ анча ноаниқ. 

75. "Ювентус"да алмаштириш: Данило ўрнига Куадрадо ўйинни даовм эттиради. 

74. Ўйин давом этяпти. Негадир "Юве" ўзига ўхшамаяпти, ўйинчилар жуда чарчаган кўринади. 

72. Ҳакам "time-ut" эълон қилди. 

69. "Удинезе"да алмаштириш: Зегелар ўрнига Ларсен туширилди. 

68. Зегеларга сариқ карточка кўрсатилди. У Рабьога нисбатан қўпол ўйин намойиш қилди. 

67. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 43% - 57%

65. Ҳакам қоида бузиш қайд этди. Рабьо Несторовскини майдонга қулатди. 

64. Сема Окака Чука томон тўпни узатди, аммо вазияитни олдиндан ва ўз вақтида пайқаган Шенсни тўпга эгалик қилди.  

62. Уууухх! Дибаланинг узоқдан йўллаган зарбасини Муссо шунчаки илиб олди. Қойил! 

60. "Юветус"да 2 та ўзгариш: Бернардески ўрнига Дуглас Коста, Рэмзи ўрнига Матюиди тушди. 

58. де Паулнинг узатмасини Бентанкур қайтарди ва хавфни бартараф этди. 

56. "Юве" ҳимояда палапартиш ўйнамоқда: мисол сифатида "Удинезе" дарвозага киритган голни кўришингиз мумкин. 

52. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Несторовски ҳисобни тенглаштирди - 1:1! 

49. Роналду Дибалага яхши пас берди, унинг зарбаси эса ноаниқ. 

49. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 41% - 59%

47. Несторовскидан яхши зарба! Шенсни ўз ўрнида эканлигини кўрсатди.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб - 0:1. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.  

42. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! де Лигт кучли ва аниқ зарбаси орқали ҳисобни очди - 0:1! 

41. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 40% - 60%

39. Сандронинг узатмасини Родриго Бекао қайтаришга эришди.

38. Ҳозирча "Юве" ўзига ўхшамаяпти, аммо унутмаслик керакки, клуб асосан 2-бўлимда зўр ўйин кўрсатади. 

36. Фофана майдонда ётибди, у жароҳат олган бўлиши мумкин, ҳакам ҳам шу боис ўйинни тўхтатиб турди. 

34. Ууух! Дибала тўпни кўкраги билан тўхтатди ва йиқилаётиб зарба йўллади. Ҳаммаси яхши бўлди, бироқ офсайд экан :)

32. Аарон майдонга қайтди ва жамаосига ёрдам беришда давом этади. 

31. Рэмзи тиббий ёрдамга муҳтожлиги боис ҳакам ўйинни тўхтатиб, Ааронни майдон четига шифокорлар томон кузатиб қўйди. 

28. Давом этамиз. Мураббийлар кўрсатма беришга ҳам улгурдилар. 

27. Ўйинда "пауза" кузатилади. Футболчилар сув ичиб олишяпти. 

26. Зарба! Кираштианунинг ажойиб зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

23. Зегелар чап қанотда тўпни қабул қилиб олди ва ичкарига Несторовскига оширди, унинг уриниши омадсиз амалга ошди. 

21. Сема узоқдан зарба берди, бироқ ноаниқ. 

20. Эконг Рэмзига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ картока олди. 

18.  Дибала 2 марта ўз жамоаси ҳужумини бошлаб берди, биринчисида йиқилиб тушди, иккинчисида шеригига пас беришга улгурди, бироқ Ремзи рақибга тўпни олдириб қўйди. 

16. Криш қанотда бир нечта финт ишлатди, ҳимоячи чалғимади. 

16. Дибала ва Данило ўзаро девор услубида ўйнашди, Данилонинг зарбаси "блокланди".  

15. "Юве" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини амалга оширди, лекин "Удинезе" ҳимоячилари қаршилик кўрсата олишди. 

14. Дибаладан қойилмақом зарба - Муссодан ажойиб сейв! 

9. "Ювентус" биринчи бурчак тўпини ўйинга киритди, Дибала тўпни узатиб берди, Фофана кутилмаганда тўпни қайтарди, аммо тўп Бернардескига келди. У тотомнидан йўллаган зарба омадсиз чиқди.  

8. Зарба! Тўп дарвоза тўсинига тегди... Данило бош билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди.  

5. Криштиану Роналду узоқдан пас бермоқчи бўлди, аммо бу қароридан қайтди, кейинги уринишда эса "Удинезе" ҳимоячиси тўпни тепиб юборди.

4. Криштиану Роналдудан зарба! Муссо ўз ўрнида! 

1. Рэмзи де Паулга қарши қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

1. Ўйин бошланди! 


Жамоалар чигил ёзди машғулотларда

"Ювентус" стадионда

Ўйин Тошкент вақти билан 22:30да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Италия А Серияси 35-туридан жой олган, чемпионликни ҳал этиши мумкин бўлган "Удинезе" - "Ювентус" баҳси бўлиб ўтади. "Фриули" ўйингоҳидаги учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.   

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика