UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41Испания кубоги. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги финал қайси санада ўтиши маълум  9 02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  74 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  123 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  4 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  5 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  47

А Серия. Элдор Шомуродов майдонга тушган ўйинда "Удинезе" "Рома"ни тор-мор этди Янгиликлар

А Серия. Элдор Шомуродов майдонга тушган ўйинда "Удинезе" "Рома"ни тор-мор этди

Италия А Сериясининг 5-туридан ўрин олган "Удинезе" — "Рома" учрашувида майдонга эгалари ғалаба қозонди.

А Серия. "Удинезе" — "Рома" 4:0

Голлар: Ийенома Удоги 5', Лазар Самарджич (Жерар Деулофеу) 56', Роберто Перейра (Жан-Виктор Макенго) 75', Санди Ловрич (Роберто Перейра 82')

"Удинезе": 1. Марко Сильвестри, 50. Родриго Бекан, 29. Яка Бийол (23. Энцо Эбоссе 17'), 18. Неуэн Перес, 37. Роберто Перейра (19. Кингсли Эхизибуэ 85'), 13. Ийенома Удоги, 5. Толгай Арслан (4. Санди Ловрич 63'), 11. Уолас, 24. Лазар Самарджич (6. Жан-Виктор Макенго 64'), 7. Айзек Саксесс (9. Бето 63'), 10. Жерар Деулофеу.

Захира: 20. Даниэле Паделли, 2. Фести Эбоселе, 8. Мато Яяло, 17. Брам Нюйтинк, 99. Эдоардо Пьяна, 14. Жамес Абанкваҳ, 30. Илия Несторовски, 39. Вивалдо.

"Рома": 1. Руй Патрисиу, 23. Джанлука Манчини (59. Никола Залевски 65'), 6. Крис Смоллинг, 3. Рожер Ибаньес, 2. Рик Карсдорп (19. Зеки Челик 46'), 37. Леонардо Спинаццола, 4. Брайан Кристанте (11. Андреа Белотти 46'), 8. Неманья Матич, 21. Пауло Дибала, 7. Лоренцо Пеллегрини (20. Мохамед Камара 81'), 9. Тэмми Абрахам (14. Элдор Шомуродов 77'). 

Захира: 63. Питеро Бор, 99. Миле Свилар, 17. Матиас Винья, 52. Эдуардо Бове, 65. Филиппо Трипи, 60. Димитриос Керамитсис, 62. Cристиан Волпато.

Огоҳлантиришлар: Пауло Дибала 45', Лоренцо Пеллегрини 52', Ийенома Удоги 63', Жан-Виктор Макенго 66'

Удинезе

Ийенома Удоги - 5', Лазар Самарджич - 56', Роберто Перейра - 75', Санди Ловрич - 82'

Серия А . 5-тур

05/09/2022, 00:45

0
:
4
Тугади

Рома

Стадион: Dacia Arena - Stadio Friuli, 24108 томошабин

Бош ҳакам: Fabio Maresca

45'
90'
5'  Ийенома Удоги
17'  Яка Бийол (Энцо Эбоссе)
56'  Лазар Самарджич
56'  Жерар Деулофеу
62'  Ийенома Удоги
63'  Айзек Саксесс (Бето)
63'  Толгай Арслан (Санди Ловрич)
64'  Лазар Самарджич (Жан-Виктор Макенго)
66'  Жан-Виктор Макенго
75'  Роберто Перейра
75'  Жан-Виктор Макенго
82'  Санди Ловрич
82'  Роберто Перейра
84'  Роберто Перейра
85'  Роберто Перейра (Кингсли Эхизибуэ)
45'  Пауло Дибала
45'  Жозе Моуринью
46'  Брайан Кристанте (Андреа Белотти)
46'  Рик Карсдорп (Зеки Челик)
52'  Лоренцо Пеллегрини
65'  Джанлука Манчини (Никола Залевский)
77'  Тэмми Абрахам (Элдор Шомуродов)
81'  Лоренцо Пеллегрини (Мохамед Камара)


90+5. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Голдан кейин ҳам "Удинезе" тинмаяпти. Жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

Майдон эгалари катта тезликда қарши ҳужумга ўтди, Роберто Перейра ўнг қанотдан олдинга юриш қилди ва тўпни марказга - Санди Ловрич дарвозага зарба бериб, гол урди!

82. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Удинезе" тўртинчи голни урди!

81. Дибаланинг дарвоза томон тепган тўпи рекошет бўлиб майдонни тарк этди.

80. Жан-Виктор Макенгонинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

77. Элдор Шомуродов ва ниҳоят майдонга тушди!

Роберто Перейронинг жарима майдончасининг чап тарафида туриб чап оёғи билан дарвоза томон йўллаган зарбаси голга айланди!

 75. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб 3:0 кўринишига келди!

66. Ҳар икки жамоа таркибида қатор ўзгаришлар амалга ошиирилди.

62. Дибала Абраҳамга тўпни узатди, Тэмми эса тўпни марказроққа узатди, бироқ бу вазиятда меҳмонлардан ҳеч ким йўқ эди.

60. Дибала бурчакдан тўпни жарима майдончаси томон узатди, Манчини бош билан зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб ортга қайтди, Матичнинг қайтган тўпган берган зарбаси эса ноаниқ кетди.

Лазар Самарджичнинг чамаси 22 метрлардан дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси голга айланди!

 56. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Удинезе" ҳисобни иккитага оширди!

49. Жерар Деулофеу ҳимоячилардан ўтиб жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза томон зарба берди, аммо вазият хавфли тус олмади.

48 Бўлимни римликлар анчагина фаоллик билан бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Дибала катта тезликда олдинга ўтаётганда мезбонлар футболчиси уни қўполлик ишлатмасдан тўхтатиб қолди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

36. Абраҳамнинг жарима майдончаси ичидан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

31. Абраҳамнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

28. Жерар Деулофеунинг узоқ масофадан дарвоза томон йўллаган тўпи ноаниқ кетди.

21. Жерар Деулофеунинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

14. Лоренцо Пеллегрини Дибалага ажойиб пас узатиб берди, Пауло дарвозага зарба берди, аммо Сильвестри бу вазиятда сейв қилиб, жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

10. Энди эса тўп назорати бўйича устунлик "Удинезе"да. 

6. Дастлабки 5 дақиқада ҳужумлар асосан меҳмонлар уюштирган бўлса-да, гол мезбонлар томонидан урилди.

Перейранинг ўнг қанотдан "Рома" жарима майдончаси томон ҳаволатиб узатиб берган тўпини римликлар ҳимоячиси Карсдорп гавдаси билан дарвозабонга узатди, аммо узатма ўхшамади, тўпга биринчи етиб келган Удоги зарба берди ва гол урди!

5. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Удинезе" ҳисобни очди!

4. "Рома" жарима зарбасини амалга оширди. "Удинезе" жарима майдончаси томон ҳаволатиб узатилган тўпга римликлар футболчиси боши билан зарба берди, аммо зарба ўхшамади. 

1. Илк дақиқаларданоқ римликлар анча фаол. Пауло Дибала катта тезликда олдинга ўтиб дарвозага зарба берди, аммо тўп бироз ноаниқ кетди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"Рома"нинг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродов бугунги ўйинда ҳам захирада қолдирилди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика