UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  22 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

А Серия. Элдор Шомуродов пенальти ишлаб берган ўйинда "Рома" дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. Элдор Шомуродов пенальти ишлаб берган ўйинда "Рома" дуранг ўйнади

Италия чемпионати 29-тури доирасидаги баҳс матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Удинезе – Рома 1:1

22.00, «Фриули»

Голлар: Молина (15, 1:0), Пеллегрини (90+4-пен, 1:1).

Удинезе – Сильвестри, Молина, Мари, Родриго Бекао, Перес (Зегелар, 82), Удоджи, Яяло, Перейра, Макенго, Деулофеу, Бету.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Верету, 73), Смоллинг, Манчини (Карлес Перес, 85), Рожер, Залевски (Афена-Гьян, 65), Сержиу Оливейра (Эль-Шаарави, 46), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Абрахам (Шомуродов, 65).

Огоҳлантириш: Деулофеу (26), Афена-Гьян (70), Макенго (86), Ибанес (88), Бекао (90+2).

Удинезе

Науэль Молина - 15'

Серия А . 29-тур

13/03/2022, 22:00

1
:
1
Тугади

Рома

Лоренцо Пеллегрини - 90'

Стадион: Dacia Arena - Stadio Friuli, 15114 томошабин

Бош ҳакам: Marco Di Bello

45'
90'
15'  Науэль Молина
26'  Жерар Деулофеу
82'  Неуэн Перес (Марвин Зегелар)
86'  Жан-Виктор Макенго
87'  Жерар Деулофеу (Игнасио Пуссетто)
87'  Жан-Виктор Макенго (Лазар Самарджич)
90'  Родриго Бекан
46'  Сержио Оливейра (Стефан Эль-Шаарави)
65'  Никола Залевский (Феликс Афена-Гьян)
65'  Тэмми Абрахам (Элдор Шомуродов)
70'  Феликс Афена-Гьян
73'  Рик Карсдорп (Жордан Верету)
85'  Джанлука Манчини (Карлес Перес)
88'  Рожер Ибаньес
90'  Лоренцо Пеллегрини

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Рома" сўнгги дақиқаларда Элдор Шомуродовнинг ишлаган пенальтиси эвазига дуранг қайд этди.

90+4. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ПЕЛЛЕГРИНИИИИИ!!! Ҳисоб тенглашди!

90+3. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИ!!! Шомуродов пенальти ишлади. У тўпни кўкраги билан тўхтатгандан кейин Зегелар тўпни қўли билан ўйнади.

90. УХХХХХХХ!! "Удинезе" ҳужумга ўтди. Самаржич Патрисиу билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Патрисиу тўпни оёғи билан қайтарди.

88. Энди эса Ибанес сариқ карточка олди.

86. "Рома"нинг ҳужумини тўхтатиб қолгани учун Макенго огоҳлантирилди.

84. УХХХХХ!!! Шомуродов тўпни эгаллаб олиб, узоқ масофани босиб ўтди ва кучсиз зарба йўллади.

80. "Удинезе" ҳимоячиси жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

75. ЗАРБААААААААА!!! "Рома" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Кетма кет зарбаларни ҳимоячилар қайтаришди.

73. ЗАРБААААААА!! Кристантенинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

70. Ҳозиргина майдонга тушган Афена-Гьян сариқ карточка олди.

67. ЗАРБАААААА!!! Афена-Гьяннинг зарбаси ноаниқ кетди.

65. Ниҳоят, Шомуродов майдонга тушди! У Абрахамни алмаштирди

62. "Удинезе" яна ҳужумга ўтди. Қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўллайдиган узун бўйли футболчи топилмади.

58. УХХХХХХ!! Деулофеу "Рома" жарима майдончаси ичида пайдо бўлди. Аммо рақибни алдаб ўтиш чоғида тўп унинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

55. ЗАРБААААААААА!!! МАКЕНГОООО!!! "Удинезе"нинг ажойиб ҳужуми голга айланиши мумкин эди. Зарба ноаниқ.

48. "Рома" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни ҳимоячилар марказга чиқариб юборишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. Ўйин темпи жуда паст. "Рома" ҳужум қилмаяпти.

38. ЗАРБАААААААА!!! Яна бир супер гол кўришимиз мумкин эди!! Узоқ масофадан йўлланган зарбани аввалига Патрисиунинг қўли, кейинчалик, дарвоза устуни қайтарди.

32. Абрахамнинг зарбасини посбон ушлаб олди.

26. УХХХХХХ!!! Деулофеу "Рома" жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо у симуляция учун сариқ карточка олди.

23. "Рома"да жарима зарбаси юзага келганди. Аммо Залевскининг оширган тўпини Сильвестри ушлаб олди.

20. "Рома" қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди. Заниолонинг жарима майдончаси томон оширган тўпини ҳимоячилар аутга чиқариб юборишди.

15. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! МОЛИНААААА!! Супер гол!

15. ЗАРБАААААА!! Молинанинг кучли зарбасини Руй Патрисиу қайтарди!

11. "Рома" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Абрахамнинг зарбаси ноаниқ кетди.

10. УХХХХХХХ!!! Учрашувда голга тортадиган илк вазият содир бўлди. "Рома" ҳимоясидаги пала-партишликдан Перейра дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

7. Деулофеу ўнг қанотдан "Рома" жарима майдончаси томон тўпни оширди. Португалиялик посбон яна бир марта тўпни ушлаб олди.

4. "Удинезе" бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

2. Мезбонлар ўйинни унчалик хавфли бўлмаган зарба билан бошлашди. Патрисиу тўпни ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Бир неча дақиқалардан сўнг "Фриули"да "Удинезе" - "Рома" учрашуви старт олади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика