А Серия тўпурари қачон "Реал"га ўтиши маълум бўлдими?!

Tolibjon Qosimov
7 дек 2017, 21:42
"Diario Gol" нашрининг хабар беришича, "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди январь ойида "Реал" футболчисига айланади.

"Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес трансферга 70 миллион фунт ажратишга тайёр. Яна манбанинг келтиришича, Икарди 26 декабрда янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади. Ўйинчининг ўзи "Реал"га трансфери мавзусига расман изоҳ бермади.


Жорий мавсум Мауро Икарди А Сериянинг 15 ўйинида 16та гол урди. Маълум қилинишича, унга "Реал"да захирадан ўйинни кучайтирадиган Альваро Моратанинг ўринбосари сифатида қарашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: diariogol.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›