UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  14 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  4 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  17 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади Янгиликлар

А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади

"Милан" ва "Комо" Серия А 24-турининг қолдирилган ўйинини ўтказишди.

Биринчи тайм ўрталарда "Комо" футболчилари майдоннинг чап қисми орқали ҳужум уюштирди: Мартин Батурина жарима майдонининг чап четига пас берди, Мергим Войводина тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига ошириб йўллади, аммо гол офсайд сабаб дарҳол ҳисобга олинмади. Кейин Рафаэль Леау чап қанотдан жарима майдонига кириб, яқин бурчакка кучли зарба берди — дарвозабон кўкраги билан тўпни қайтариб, уни бурчакка чиқарди.

32-дақиқада "Милан" дарвозабони ҳеч қандай босимсиз ҳолатда тўпни Николас Пасга бериб қўйди, у эса жарима майдони ташқарисидан зарба билан дарвозани дарҳол ишғол қилди — 0:1. 

64-дақиқада Ардон Яшари жарима майдончаси ичига Леау ҳаракатига мос узун пас ташлади. Дарвозабон чиқиб келди ва Рафаэль тўпни унинг устидан ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. 

81-дақиқада "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Сеск Фабрегаснинг ёрдамчиларидан бири билан тортишиб қолди — иккиси ҳам қизил карточка олди.

Бу ўйинда "Милан"нинг яққол устунлиги бўлмади, 1:1 ҳисобидаги дурангни адолатли натижа деб ҳисоблаш мумкин. "Россонери" иккинчи ўринда бормоқда ва "Интер"дан 7 очко ортда, рақиб эса олтинчи поғонани бўлишиб турибди.

"Милан" – "Комо" 1:1

"Сан Сиро" стадиони

Голлар: Леау 64' – Пас 32'

"Милан": Меньян, Де Вингет, Томори, Павлович (Габбия, 46), Атекаме (Салемакерс, 56), Яшари, Модрич, Риччи (Фофана, 55), Бартезаги, Нкунку (Фюллькруг, 62), Леау (Пулишич, 82).

"Комо": Бутес, Рамон, Диего Карлос, Кемпф, Ван Дер Бремпт (Валле, 71), Перроне, Роберто (Да Кунья, 78), Войвода (Смолчич, 90), Какере (Родригес, 78), Батурина, Пас (Дувикас, 71).

Огоҳлантиришлар: Пас (53), Бутес (63), Леау (68), Роберто (68), Салемакерс (87).

Четлатиш: Аллегри (80).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика