95:0, 91:1 ҳисобида якунланган ўйинлар бўйича иш очилди
06 июл 2022 09:37
Янгиликлар
95:0, 91:1 ҳисобида якунланган ўйинлар бўйича иш очилди
Сьерра-Леоне иккинчи дивизионида "Кахунла Рейнжерс" жамоаси "Лумбебу Юнайтед"ни 95:0, "Галф" эса "Кокима Ливан"ни 91:1 ҳисобида мағлуб этган. Бундай натижа мамлакат футбол амалдорларида кўплаб саволларни келтириб чиқарган.
Ушбу ўйинларнинг биринчи бўлими 2:0 ва 7:1 ҳисобида якунланганди.
Ташкилот расмий сайтида маълум қилинишича, бу бўйича тергов ишлари олиб борилади.
Қизиғи, бунга букмекерлик фаолиятининг алоқаси йўқ. Ўйинлар бир вақтда бошланган, юқори дивизионга чиқиш учун курашаётган "Кахунла Рейнжерс" ва "Галф" жамоалари ҳисобида бир ҳил очко бўлган. Сабаб - тўплар нисбатидаги рақобат.
Яна бир факт шуки, "Галф" - "Кокима Ливан" ўйини ҳаками танаффус вақтида ўйинни давом эттиришни истамаган ва унинг ўрнига бошқа ҳакам ишлаган.
Фикрлар