90+64-дақиқада урилган ғалаба голи... Буниси қандай содир бўлди?
20 ноя 2022 12:07
Янгиликлар
90+64-дақиқада урилган ғалаба голи... Буниси қандай содир бўлди?
Португалия Лига Кубоги доирасидаги учрашув икки марта стадион ёритиш тизими туфайли тўхтаб қолди.
Балки бу футбол тарихидаги энг узоқ давом этган учрашувдир. Чунки "Пенафиэль" ҳамда "Морейренсе" жамоалари иштирокидаги баҳс 3 соатдан ошиқроқ вақт давом этди. "25 апрель" номли стадионнинг ёритиш тизими яхши ишламагани сабабли учрашув бош ҳаками икки марта ўйинни тўхтатиб қўйди.
Учрашув биринчи марта тўхтатилганида мезбон клуб президенти сўзга чиқиб, бундай ҳолат клуб тарихида умуман бўлмаганини, барчасига туман электр тармоқлари сабаблигини айтди.
"Мен ғалаба қозонишни (ўшанда "Пенафиэль" 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди) истайман", - деб қўшимча қилди.
Ҳақиқат шундан иборатки, "Морейренсе" 90+55 ҳамда 90+64-дақиқадаги голлар эвазига ғалабани илиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар