UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  4 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  7 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  5 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0

90-йиллар футболи: Роналдо ЖЧ-1998 финалидан сўнг Янгиликлар

90-йиллар футболи: Роналдо ЖЧ-1998 финалидан сўнг

Теглар :  РоналдоЖЧ-1998
Сайтимизда "90-йиллар футболи" рукни давом этади.

Ушбу рукн орқали ўтган аср охирларида олинган суратлар бериб борилади. Яқин ўтмишдаги футболчилар, жамоалар, мураббийларнинг расмлари орқали тарихни ёдга олиб турамиз.

Бугун Роналдонинг туғилган куни шу муносабат билан унинг суратини тақдим этамиз. 

Бразилиялик Луис Назарио де Лима Роналдо 1976 йилнинг 22 сентябрь санасида Бразилиянинг Рио Де Жанейро шаҳрида туғилган. Бразилия терма жамоасида 1994-2011 йилларда фаолият олиб бориб 98та учрашувда 62та гол урган. "Интер"да 1997-2002 йилларда ўйнаган ва 68 ўйинда 49та тўп киритган. Фаолияти давомида "Крузейро", "ПСВ", "Барселона", "Реал Мадрид", "Милан" ва "Коринтианс" клубларида ўйнаган. Футболчилик фаолиятини 2011 йилда тугатган. Бутун фаолияти давомида 518та ўйинда 352та гол урган.

Ютуқлари: икки марта Бразилия кубоги, Голландия кубоги, Испания кубоги, Европа Кубок эгалари кубоги, икки марта Испания Суперкубоги, УЕФА кубоги, Испания чемпиони, Қитъалараро кубок соҳиби, 1994 ва 2002 йилларда Жаҳон чемпиони, 1998 йилги Жаҳон вице чемпиони, икки карра Америка кубоги соҳиби, Конфедерациялар кубоги, 1996 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби.
Шахсий ютуқлари: Уч марта Жаҳоннинг энг яхши футболчиси, икки марта "Олтин тўп" соҳиби, Голландия чемпионати тўпурари, Олтин бутса соҳиби, Италия А сериясида йил футболчиси, 1998 йилги ЖЧ "Олтин тўп" соҳиби, 2002 йилги ЖЧ "Олтин бутса"си соҳиби, 2002 йилги ЖЧ "Кумуш тўп" соҳиби.


Суратда Роналдо 1998 йил Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалидан сўнг кумуш медаль билан. Ўша баҳсда Роналдо жароҳати бўлишига қарамай майдонга тушган. Аммо уколлар ёрдамида ҳаракат қилган ҳужумчи Зидан бошчилигидаги французлар олдида ҳеч нима қила олмаганди - 0:3.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика