UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  2 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

"Водий футболи": "Нефтчи" қора анъанага барҳам берди Янгиликлар

"Водий футболи": "Нефтчи" қора анъанага барҳам берди

Водий клублари кеча 15-тур ўйинларини ўтказишди.
"Нефтчи": 7 йилдан сўнг "Қизилқум"га сафарда ютқазмадик

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кеча Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлди. Сўнгги бор 2008 йил ушбу жамоани сафарда мағлуб этган фарғоналиклар 6 йил давомида фақат мағлуб бўлишди. Кечаги дуранг орқали (0:0) қора анъанага барҳам берилди.

Мурод Исмоилов шогирдлари биринчи даврани 3-ўринда якунлашди.  


"Қўқон-1912": Ўз майдонимизда "Бунёдкор"га ютқаздик

Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилган "Қўқон-1912" жамоаси ўз мухлислари қаршисида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жамоа дастлабки даврадаги охирги ўйинни 5 июль куни "Пахтакор" билан ўйнайди.

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа 14та ўйиндан сўнг 10 очко тўплаб 14-ўринда бормоқда.


"Навбаҳор": Биринчи даврадаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олдик


Наманганинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда "Локомотив" клуби меҳмони бўлиб 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу натижа дастлабки даврада олий лигада қайд этилган энг йирик ҳисоб бўлди.

Худди шу ҳисоб "Металлург" - "Андижон" ўртасидаги ўйинда қайд этилганди.

"Навбаҳор" биринчи даврада 18 очко жамғариб мусобақа жадвалининг 9-поғонасидан ўрин олди.


"Андижон": "Пахтакор"га ютқаздик

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, "бургутлар" 11 очко билан мусобақа жадвалининг 13-поғонасида боришмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика