UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  16 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  2 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  0 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   5 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  9 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0

"8+3". Кападзе, Тўраев ва Шакер Зуаги — Жалолиддинов энг яхшиларни айтди (8-сон) Янгиликлар

"8+3". Кападзе, Тўраев ва Шакер Зуаги — Жалолиддинов энг яхшиларни айтди (8-сон)

"8+3" рукни давом этади.

Бу гал биз "Локомотив" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Стадиондан кузатганларим орасида Омар Абдулраҳмон, телевизордан кўрганларим ичида, шубҳасиз, Лионель Месси.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Менга жарима зарбасидан урилган голлар кўпроқ ёқади. Шу туфайли Мессининг "Ливерпуль"га, Лутфулла Тўраевнинг АГМК дарвозасига киритган тўпи.


- Ўзбек футболидаги энг кучли мураббий ким?

- Тимур Кападзе.

- Микаэль Секейранинг маҳаллий мутахассислардан фарқи нимада?

- У бутунлай бошқа дунё. Ҳаддан ошиқ талабчан ва мураккаб инсон. Унинг тактикасига мослашиш ўзбек футболчилари учун қийин бўлди. Агар йил охирида кетиб қолмаса, келаси йил чемпион бўлиш потенциали бор.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий терма жамоа тузиб беринг (ўзбек ва жаҳон футболи аралаш бўлсин).

- Эдуар Менди - Антонио Рюдигер, Ислом Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Канселу - Родри, Бускетс, Лутфулла Тўраев, Месси, Роналду, Элдор Шомуродов.

Мураббий: Пеп Гвардиола.

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Кападзелар ўйнагани.

- Суперлигада ўйнаган энг яхши легионер ва маҳаллий футболчиларни айтинг.

- Легионерлар Драган Черан ва Шакер Зуаги, маҳаллий футболчи - Темурхўжа Абдуҳолиқов.

- Фаолиятингиз давомидаги энг ёрқин хотира.

- Малайзиядаги болалар турнирида гуруҳ босқичидан чиқиб, "Пари Сен-Жермен" устидан ғалаба қозонганимиз. Ўша баҳсда ҳисобни тенглаштирувчи голни ургандим (жарима зарбасидан). Пенальтилар серияси ҳам ажабтовур бўлган. 1-зарбани ҳам, ҳал қилувчисини ҳам мен йўллагандим. Жуда ёқимли бўлган.

- Ҳеч ёдингизда қолган мақтов ва танқидни айтинг.

- Мақтовларга кўп бўлади, лекин тезроқ унутишга ҳаракат қиламан. Танқидлардан эса "Локомотив"га ўтган давримда айтилган гапларни сира унутмайман. Ўшанда агентларнинг менга айтаётган гапи ва матбуотда ёзилаётганлар мутлақ тескари эди. Роса қийналганман, кимга ишонишни билмай қолган пайтларим ҳам бўлди. Шукр, барчаси ортда қолди.

- Жасур Жалолиддинов учун бахт нима? 

- Футболга бўлган муҳаббат, яшил майдонда тўп тепиш. Уйдагиларим мени футболчи бўлишимни орзу қилишарди. Уларни бу орзусини амалга оширганим учун хурсандман.

"8+3". "Станоевич ва Карачик — Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар" (7-сон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика