UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  15 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  59 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  92

Превью. "Барселона" - ПСЖ Янгиликлар

Превью. "Барселона" - ПСЖ

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ПСЖ сафида Златан Ибрагимович қайтганига қарамасдан ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

• ПСЖ футболчилари Златан Ибрагимович ва Марко Вератти дисквалификациядан сўнг сафга қайтишди.

• Луис Энрике: "Ибрагимович ва Вераттининг қайтиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди"

• Ўтган ҳафтада "Барселона" Парижда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди

• Лоран Блан: "ПСЖ эндигина грандга айланяпти, "Барселона" эса анчадан бери бу номга эга"

•  Чемпионлар лигаси ярим финали учун қурьа жума куни Ньонда бўлиб ўтади


Тахминий таркиблар

"Барселона": тер Штеген; Алвес, Пике, Маскерано, Альба; Ракитич, Бускетс, Иньеста; Месси, Суарес, Неймар.

•  Ўйнай олмайди: Вермален (жароҳат)

ПСЖ: Сиригу; ван дер Вил, Давид Луис, Маркиньос, Максвелл; Верратти, Кабай, Матюиди; Кавани, Ибрагимович, Пасторе.

•  Ўйнай олмайди: Тьяго Силва (жароҳат), Мотта (жароҳат), Орье (дисквалификация)

"Барселона" бош мураббий Луис Энрике иштирокидаги матбуот анжумани:


Ибрагимович сафга қайтди, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки ПСЖ доимо бир хил ўйин кўрсатади. Ибра ва Вератти рақибнинг энг муҳим ўйинчилари, демак жамоанинг умумий савияси янада ортади.

Мен фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпман. Бизга дуранг ҳам кифоя қилишини биламан. Эртага Париждаги каби бор кучимизни ишга солишимиз шарт. Дурангга рози эмасман.

Парижликлар бизни қанчалик яхши билса, биз ҳам улар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Уларга қарши гуруҳ босқичида ўйнаганимизданда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак.

Ибрагимович ҳар қандай вазиятда даврозага зарба бера олади. У жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Биз тактик режани ўзгартиришимиз мумкин. Биз рақиб футболчисига қараб тактикани ўзгартирмаймиз, мақсадимиз рақибга иложи борича кўпроқ муаммо туғдириш.

ПСЖ бош мураббий Лоран Блан иштирокидаги матбуот анжумани:


Вазифамиз осон эмаслигини барчамиз тушуниб турибмиз. Муаммо шундаки, биз учта гол уришимиз керак, аммо бизда етарлича имконият бўлади деб ўйлайман. Жамоамизда кейинги босқичга чиқиш учун кичик бўлсада имконият бор.

Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ ва бунда ўйинлар Златанга ёқади. У ўйнамаётган бўлсада, ҳар куни тер тўкиб меҳнат қилади. Чемпионлар лигаси биз ютишни истаган ягона турнир эмас.

"Барселона" Европанинг гранд жамоаларидан бири. ПСЖ ва "Барса" ўртасида фарқ бор. ПСЖ эндигина грандга айланяпти, каталонияликлар эса анчадан бери бу номга эга. Бу ерга экскурсия учун келмадик. "Барселона"га қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз.

"Реванш" сўзи менга ёқмайди. Бу футбол учрашуви. "Барселона" ҳар бир учрашувда тўпга эгалик қилиш бўйича устун бўлган ва бу нарса эртага ҳам содир бўлса ҳайрон бўлмайман. Бизда имкониятлар бўлишига ишонман, аммо "Барселона" сайёрамизнинг энг яхши жамоаларидан бири.

Бу жамоаларнинг ўз чемпионатидаги сўнгги учрашувлари

"Барселона" - "Валенсия" 2:0 (Суарес 1, Месси 90+4)

"Ницца" - "ПСЖ" 1:3 (Бодме 45+1; Пасторе 39, 63, Кавани 69 пен)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика