11 июнда Ўзбекистон ким билан ўйнаса бўлади?
14 апр 2015 17:40
Янгиликлар
11 июнда Ўзбекистон ким билан ўйнаса бўлади?
Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2018 саралаши иккинчи босқичи учун қуръа ташланди.
Ўзбекистон терма жамоаси "H" гуруҳида Баҳрайн, Филиппин, КХДР ва Яман каби жамоалар билан кураш олиб борадиган бўлди.
Гуруҳ босқичи тақвимини ҳам тақдим этдик. Унга кўра термамиз биринчи турда дам олади. 16 июнь куни сафарда КХДРга қарши ўйнаймиз.
Демак ўша ўйиндан олдин ўртоқлик учрашуви ўтказиб олишимиз мумкин. 11 июнь куни дам оладиган Австралия терма жамоаси 16 июнда Қирғизистон меҳмони бўлади. Осиёнинг амалдаги чемпиони қўшни давлатга келади. Агар музокара олиб борилса балки "соккерузлар" Қирғизистондаги баҳсдан олдин Ўзбекистонга келиб ўртоқлик учрашувини ўтказишар.
Агар бу вариант ўхшамаса Хитой варианти ҳам мавжуд. 11 июнда дам оладиган чин юрти вакиллари 16 июнда қўшниси Бутан меҳмони бўлади. Биз КХДРга боришдан аввал Хитой билан сафарда ўртоқлик учрашувини ўтказиб олишимиз мумкин.
Миржалол Қосимов саралаш баҳсларидан олдин битта ўртоқлик учрашувини ўтказиш ниятида эканлигини интервьюлардан бирида маълум қилганди.

championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар