UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  1 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  3 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  6 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  18 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  39 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  2 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  12 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9

Шамсиддинов футболдан четлатилди, Мақсудов вазифасидан озод этилди Янгиликлар

Шамсиддинов футболдан четлатилди, Мақсудов вазифасидан озод этилди

Таиланддаги “Қирол Кубоги” доирасидаги Кореяга қарши учрашувдаги можаро сабаб Ўзбекистон Футбол Федерацияси Шуҳрат Мақсудовни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этди.

Терма жамоанинг янги бош мураббийи маълум муддат ичида тайинланади.

2015 йилнинг 31 январида Корея терма жамоасига қарши ўйинда спортчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари билан рақиб ўйинчисига қўл кўтаргани ва бу иши билан мамлакат шаънига доғ тушишига сабабчи бўлганлиги учун Тоҳир Шамсиддинов ЎФФ “Тартиб-интизом кодекси”нинг тегишли бандларига асосан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидан ўчирилди ва бир йил муддатга ҳар қандай кўринишдаги футбол фаолиятидан четлатилди.

Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамовга футболчиларни мазкур мусобақага маънан, руҳан ва жисмонан етарли даражада тайёрлай олмаганлиги, терма жамоада интизомни маҳкам тутмаганлиги, шунингдек, халқаро ОАВнинг танқидий чиқишларига сабабчи бўлганликлари учун қаттиқ огоҳлантириш олдилар.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига барча футбол клубларининг раҳбарияти вакиллари билан учрашиб, уларга футболчиларни маънавий-маърифий, руҳий ва жисмоний тайёрлаш ишларида таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратиш бирламчи вазифа эканлигини маълумот сифатида етказиш вазифаси юкланди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ушбу масала юзасидан бошқа изоҳ бермайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика