UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  0 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  8 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогида иштирок этмоқда Янгиликлар

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогида иштирок этмоқда

26 январда Қашқадарё ҳокими кубоги баҳслари старт олди.
Унда "Машъал"нинг биринчи лигадаги "Машъал-2" жамоаси иштирок этмоқда. Дилшод Андаев бошқарувидаги ушбу жамоа мусобақадаги иштирокини бошлади. Бу турнирда 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда соврин учун курашмоқда. "Машъал" иштирок этаётган "B" гуруҳида биринчи лига жамоамиздан ташқари "Шўртан" (ёшлар), "Аланга" (биринчи лига), "Пўлати" ва "Нуристон" (иккинчи лига) жамоалари ҳам ўрин олган.  Айтиб ўтиш керакки , мусобақа Ғузор, Қарши, Косон стадионларида бўлиб ўтмоқда.

Душанба куни "Машъал-2" биринчи тур баҳсини "Аланга"га қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоамиз голларига Русул Жўраев ва Темур Юмангуловлар муаллифлик қилди.

Қашқадарё ҳокими кубоги. 1-тур
Косон. 26.01.2015

"Аланга" - "Машъал-2"  0:2 (1:0)
Голлар
: 0:1 Расул Жўраев (33), 0:2 Темур Юмангулов (62).

Иккинчи тур баҳслари эса кеча бўлиб ўтди. Косонда "Шўртан" ёшларига қарши ўйинда биринчи лигамиз йирик 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Қашқадарё ҳокими кубоги. 2-тур
Косон. 30.01.2015

"Машъал-2" - "Шўртан" (ёшлар)  4:0 (2:0)
Голлар:
1:0 Миржалол Қосимов (11), 2:0 Шокир Юлдашев (40), 3:0 Шамсиддин Саъдуллаев (75), 4:0 Санжар Аҳмедов (82)

Энди навбатдаги учинчи тур баҳслари эртага бўлиб ўтади. Унда жамоамиз "Нуристон"га қарши майдонга чиқади.

Ҳоким кубогининг икки гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олади. Мос равишда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар иккинчи гуруҳдаги иккинчи ўрин соҳибига қарши майдонга чиқади. Ғолиб жамоалар финалда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика