UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  0 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  4 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  19 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  6 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  118 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2

Ўзбекистон - Ироқ. Ўзаро учрашувлар тарихи Янгиликлар

Ўзбекистон - Ироқ. Ўзаро учрашувлар тарихи

Эртага, 25 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Ироқ миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари шу кунга қадар жами 5 марта тўқнаш келишган.

Дастлабки ўзаро баҳс 2000 йил Шанхайда бўлиб ўтган Тўрт миллат кубоги доирасида бўлиб ўтган. Ярим финалда Ироқ Ўзбекистон устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Таъкидлаш лозимки, айнан шу ғалаба рақибларимиз учун биринчи ва ягона ғалаба бўлиб қолмоқда.

Навбатдаги ўйин 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаши дастлабки босқичида бўлиб ўтган. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда ироқликлар ҳисобни очишган. Учрашув тугашига 11 дақиқа қолганида Анвар Солиев гол уриб жамоамизга дуранг тақдим этганди - 1:1.

Жавоб баҳсида вакилларимиз зафар қучишган. Максим Шацких ва Александр Гейнрих биринчи бўлимда ироқликлар дарвозасига иккита гол уришган. Бунга араблар бир марта жавоб беришганди - 2:1.

2004 йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ироқни 1:0 ҳисобида таслим қилганмиз. Ҳозир миллий терма жамоамиз бош мураббийи бўлиб ишлаётган Миржалол Қосимов жарима тўпидан гол урганди.

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашув 2007 йилда бўлиб ўтган. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида Азиз Ибрагимов ва Улуғбек Бақоев томонидан киритилган тўплар туфайли Ўзбекистон ғалаба қозонган - 2:0.

Сана Мезбон Ҳисоб Меҳмон

Учрашув тури

01.09.2000 Ироқ 2-0 Ўзбекистон Тўрт миллат кубоги (1/2 финал)
18.02.2004 Ўзбекистон 1-1 Ироқ ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ 0-1 Ўзбекистон Осиё кубоги 2004
13.10.2004 Ироқ 1-2 Ўзбекистон ЖЧ-2006 саралаши.
02.07.2007 Ироқ 0-2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика