UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

"Ливерпуль" 1 - 2 "Челси". Матнли трансляция Янгиликлар

"Ливерпуль" 1 - 2 "Челси". Матнли трансляция

Англия Премьер-Лигаси 11-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Челси" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

"Ливерпуль" 1 - 2 "Челси". 

Голлар: Жан 8, Кэхилл 14, Коста 67.

Огоҳлантиришлар: Стерлинг 44, Иванович 48, Балотелли 65, Матич 69, Диего Коста 85.

"Ливерпуль": Миньоле, Жонсон, Шкртел, Ловрен, Морено, Жеррард, Жан (Аллен), Хендерсон, Коутиньо (Борини 70), Стерлинг, Балотелли (Ламберт). 

"Челси": Куртуа, Иванович, Кейхилл, Терри, Аспиликуэта, Матич, Фабрегас, Рамирес (Виллиан 55), Оскар, Азар (Филипе 90+5), Диего Коста (Дрогба).


"Челси" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Соғ ва саломат бўлинг.
                                
                           Учрашув тугади.
90+6. Ҳакам ўйинни тугатмаяпти. "Челси" қарши ҳужумда.

90+5. Сўнгги сониялар ўтиб бормоқда.

90+5. Ўзгариш. Филипе Луис Азарни алмаштирди.

90+4. Куртуа сариқ карточка. Ўйин чўзгани учун сийланди.

90+3. Борини бош билан Куртуа дарвозасига зарба берди. Ноаниқ.

90+2. "Ливерпуль" рақиб ҳимоясида "тирқиш" топа олмаяпти.

90+5. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш. Коста ўрнига Дрогба майдонга тушди.

89. Мухлислар тушкун ҳолатда.

88. Коста майдонда ётибди. Ўйин тўхтатилмади. "Челси" футболчилари тўпга эгалик қилишлари билан, уни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

87. Жеррарднинг зарбасини Кэхилл қўли билан қайтаргандек туюлди. Пенальти йўқ.

85. Сариқ карточка. Диего Коста.

84. Мезбонлар қанотлардан рақиб жарима майдончаси ичига юқоридан тўп етказиб беришяпти, аммо ҳимоячилар хушёр.

83. "Ливерпуль" футбочилари тузукроқ ҳужум ташкил қила олишмаяпти. Меҳмонларни эса қарши ҳужумга ўтгани кучлари етмаяпти.

82. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилардан ташқари, "эски"лар чарчашди. Ҳужумга ўтган "кўклар" футболчилари ўша ерда қолиб кетишяпти.

81. Ламбертнинг илк зарбаси ҳимоячи тегди.

80.  Стерлинг майдон марказида Азарга қўполлик ишлатди.

79. Ўзгариш. Балотелли майдонни тарк этяпти. Унинг ўрнига ўйинни Рики Ламберт давом эттиради.

78. Мезбонларда яна стандарт. Бурчак тўпи.

77. "Ливерпуль" ваниҳоят ҳужумга ўта бошлади.

76. Мезбонларнинг стандари яна ўхшамади.

75. Яна рикошет.  "Ливерпуль" бурчак тўпига эга бўлди.

74. Офсайд. Балотелли бугун фақат офсайд билан ёдимизда қолади шекилли.

72. Моуриньо ҳозирча хурсанд эмас. Бу табиий ҳол, чунки ҳисоб хавфли.

71. Бугунги ўйинни майдондан 44698 нафар мухлис кузатиб боришяпти.

70. Ўзгариш. Эмре Жан  - Жо Аллен. Коутиньо - Борини.

69. Сарик карточка. Матич деярли майдон марказида жонсонга қўполлик қилди.

68. Аспиликуэта чап қанотдан ёриб кирди ва тўпни Виллианга оширди. Ярим ҳимоячи эса тўп тега олмади, аммо орқароқда турган Коста ўз ҳисобига навбатдаги голни расмийлаштирди.

67. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!! Диего КОСТАААА!!!!!!!!!!!!

66. Яна бир ноаниқ стандарт амалга ошди.

65. "Ливерпуль" жарима майдончаси ёнида Балотелли қоида бузди.  Сариқ карточка.

65. Коста тўхталишдан фойдаланиб, йиртиқ футболкасини алмаштириб олди.

64. Ҳимоячи "Челси" шифокори Ева билан майдонни тарк этмоқда.

63. Тўп учун иккинчи қаватда курашган Иванович, ерга ноқулай тушди.

62. Майдонда Иванович чўзилиб ётипти. Мезбонлар эса ўйинни тўхтатгиси йўқ.

60. "Ливерпуль" футболчилари майдон марказига етиб бормасдан тўпни йўқотиб қўйишяпти.

59. "Челси" учрашувнинг иккинчи қисмида устунлик қилмоқда.

58. "Энфилд"да самалётнинг овози эшитиляпти. Яна қандайдир баннер самода ҳилпираяпти шекилли.

57. Виллан яна ўша қанотдан кирди ва зарба берди. Тўпни ҳимоячи тўсиб қолди.

56. Виллиан ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб боришга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячи тоза ўйнади ва тўп "қизиллар"га ўтди.

56. "Челси" босимни оширяпти, Балотелли майдонда кўринаётгани йўқ.

55. Рамирес ўрнига  Виллиан майдонга тушмоқда.

54. ЗАРБАААА!!!!!! Куртуа жамосини қутқарди. Стерлинг ҳисобни ўзгартира олмади.

53. Виллиан майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

52. Стерлинг Аспиликуэтани ортда қолдириб жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, ҳимоячилар хавфли вазиятни йўққа чиқарди.

51. Костанинг футболкаси йиртилиб кетди.

50. Диего Коста "орқамачасига" зарба берди. Бироз ноаниқ.

49. Мезбонлар жарима майдончаси "кўклар"нинг қамалида қолди. "Челси" гол уришга яқин келмоқда.

48. Сариқ карточка. Иванович ҳужумга қочиб кетаётган Стерлингни ушлаб қолди.

47. "Челси" ўзининг навбатдаги бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


                                      Иккинчи бўлим


45+1. Биринчи бўлим тугади.

45+1. Учрашувга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ушбу сахифа орқали ҳамкасбим онлайн тарзда ўйин суратларини сиз билан баҳам кўряпти. 

44. Сариқ карточка. Стерлинг. Дарвозадан 26 метр узоқликда тўп зарба берадига футболчини кутяпти.

43. Жарима зарбаси. Стерлинг Рамиресни тўхтатиб қолди.

42. Миньоле бурчак тўпини муштлари билан уриб юборди.

41. Яна ҳимояда хато. Азарнинг чап қанотдан узоқ бурчакка берган зарбасини дарвозабон ушлаб қолди.

40. Ивановчи ўнг қанотдан ёриб кирди, лекин тўпни ўзидан бироз узоқлаштириш юборди. Миньоле хушёр.

38. Меҳмонлар майдон марказида тўпни йўқотишди, аммо "кўклар" ҳимоячи хатосиз ўйнади.

37. Костанинг жарима майдончасига етказиб бераётган тўпи рақиб ҳимоячисининг қўлига тегди. Пенальти йўқ.

36. "Кўклар" рақиб майдонида прессинг қилишни бошлашди.

35. Азар 16 метрдан ҳимоячини пойлади, дарвоза тўрини эмас.

33. Бурчак тўпи. Азарнинг берган зарбаси Жонсонга тегди. Навбатдаги бурчак тўпи.

32. "Қизиллар" ҳимоячилари хато қилишни камайтиришса бўларди, чунки рақибнинг хар бир футболчиси бу хатони голга айлантириши мумкин.

31. Тўп билан эгалик қилишда "Ливерпуль" учтунлик қилмоқда.

30. Мезбонлар секин-аста рақиб жарима майдончасига тўпни олиб киришга уриниб кўришяпти.

29. Стерлинг рақибнинг хар бир стандартида ҳимояга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда.

28. Навбатдаги омадсиз стандарт.

27. Коста дарвозага зарба берди, лекин ҳимоячи тўпни қўли билан қайтарди. Пенальти эмас бурчак тўпи.

26. Стерлинг жарима майжончасига Балотеллини кўзлаб тўпни оширди, аммо "жаҳлдор йигит"нинг югургиси келмади.

25. Коутиньо Эмре Жанга ўхшаб зарба берди, аммо Куртуа тўпни қайтарди. Ҳужум бартараф этилди.

24. "Челси" 40 метр узоқликдан стандарт амалга оширди, аммо мезбонлар тўпни жарима майдончасидан узоқлаштиришди.

21. Диего Коста айёрона Шкртелни туртиб юборди, ҳимоячи ҳам унга ўзига ўхшаб жавоб берди. Ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш.

20.  Бурчак тўпини "қизиллар" амалга оширишди ва яна натижасиз.

18. Йўқ ҳакам голни ҳисобга олмади!!! Балотелли офсайдда!

17. ГОООООООЛЛЛЛ!!!!!

16. Ўйин темпи Англия чемпионатини жаҳоннинг энг кучли мусобоқаси эканлигини исботлаб беряпти.

14. Мезбонлар жарима майдончаси ичида юзага келган палапартишликдан Кэхилл фойдаланиб қолди. Дарвозага кирган тўпни Миньоле қайтаргандек бўлди, аммо гол аниқлаш тизими ҳакамга ёрдам берди.

13. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Гол аниқлаш тизимига раҳмат!!!! Кэхиллл !!!!

13. Иккинчи бурчак тўпини тепишга "кўклар" муваффақ бўлишди.

12. Меҳмонларнинг стандарти омадсиз якунланди, аммо тўп лондонликларда қолди.

11. Коста "Челси" учун биринчи бурчак тўпини ишлаб олди. Мезбон ишқибозлар эса увиллашни бошлашди.

10. "Ливерпуль" мухлислари майдонда ҳайратланарли шовқин юзага келтиришга уринишяпти.

9.Эмре Жаннинг жарима майдончаси ташқарисидан берган иккинчи зарбаси Кэхиллга тегади ва рикошет голга айланади. Ажойиб старт!

8.ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эмре ЖЖАААААААННННН!!!!

7. Тўп билан мезбонлар кўпроқ эгалик қилишмоқда.

6. "Челси" хар доимгидай иккинчи рақам остида ўйнамоқда ва қарши ҳужумларга ишоняпти.

5. "Қизиллар" рақиб жарима майдончасига кўп маротаба яқин келишмоқда ва борган сари ҳужум сифати яхшиланиб бормоқда.

4. Балотеллининг илк тўпга тегиниши офсайд билан тугади.

2.Ўйин темпи жуда тез ва иккала жамоа ҳам тезкор гол уриб устунликни ўз томонига оғдирмоқчи.

1."Ливерпул"нинг иккинчи стандарти ҳам омадсиз бўлди.

0. Илк зарба. Эмре Жаннинг берган зарбаси Террига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Аммо бурчак тўпи фойдасиз бўлди.

0.Учрашув бошланди. Баҳсни "қизиллар" бошлаб берди.

- Бугун буюк жанг бўлади. Майдон мухлислар билан тўла, барча мухлислар ўз жамоасининг ғалабасини кутмоқда.

-"Welcome to England" дея барчага йўллаб бугунги ўйин матнли трансляциясини бошлаймиз. Бугун хизматингизда O'zbek ники остидаги "СА" ҳодими бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика