UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

6 йил аввал Гарет Бэйл "Барселона"га ўша машҳур голни урганди: Тезлигини 35 км/соатга етказиб, Бартрадан қочиб кетган эди Янгиликлар

6 йил аввал Гарет Бэйл "Барселона"га ўша машҳур голни урганди: Тезлигини 35 км/соатга етказиб, Бартрадан қочиб кетган эди

Ҳа, ўша Испания Кубоги финали.

Гарет Бэйл фаолияти давомида кўплаб чиройли голлар урган, аммо улар орасидаг энг машҳури - 2014 йил Испания Кубоги финалида "Барселона" дарвозасига урилгани.


Ўйин охирларида ҳисоб 1:1 эди, "Барса" Ди Мариянинг биринчи бўлимда урган голига 68-дақиқада Марк Бартранинг зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Асосий вақт якунланишига 5 дақиқа қолганида Фабиу Коэнтрау тўпни Гарет Бэйлга узатди. Гарет уни ўзига тўғирлаб, тўпни олдинга ташлади ва аут чизиғи бўйлаб югурди. Марк Бартра ортда қолганидан сўнг Хосе Пинто дарвозасини ишғол қилиш керак эди ва 100 млн. еврога харид қилинган футболчи вазифани уддалади.


2:1, Испания Кубоги Мадридга кетди.


"Ҳа, "Барселона" дарвозасига урган голим фаолиятимдаги энг муҳими бўлса керак" - деганди Бэйл ўйиндан кейин.


Ўша онда уэльсликнинг тезлиги - 34,7 км/соат бўлган. Гарет умумий ҳисобда 7,04 сония ичида 59,1 метрни босиб ўтди. Футболчи бунинг учун 85-дақиқада 30та йирик қадам ташлашига тўғри келди.


"Бэйлнинг голи ҳайратланарли! Бунақасини олдин кўрмаганман. Тўп майдондан чиқиб кетди деб ўйлагандим, Гарет эса чизиқ ташқарисида югурди... Даҳшат!" - деганди Хаби Алонсо.


Айнан ўшанда кўпчилик 100 млн. евро бекор кетмагани ҳақида гапиришган. Бир ойдан сўнг у бошқа финалда гол урди. Унинг бош билан берган зарбаси "Реал"га Чемпионлар лигасининг 10-совринини тақдим этди.


Бу гол Марк Бартра учун шахсий трагедия

Эпизоднинг бошқа муҳим қаҳрамони - "Реал" ҳужумчисига ета олмаган ҳимоячи Марк Бартра.


Марк Жерар Пике жароҳати туфайли таркибга кирганди. Бироқ ёш ҳимоячининг ўзи ҳам финалгача бир ҳафта давомида жароҳатини даволаган эди.


"15 дақиқа ичида қаҳрамондан ахлатга айландим. Ўша учрашувда гол ургандим ва бу баҳс фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири бўлади деб ўйлагандим. Бэйлдан бундай зарба қабул қилиш оғир. У жуда тез эди" - деганди Бартра 2020 йил Икер Касильяс билан суҳбатда.


22 ёшли ҳимоячини жамоадошлари ва ҳатто ҳакам овутишга уринди: Антонио Матеу Лаос футболчи олдига келиб, хафа бўлмаслигини айтди. Аммо Марк учун яна бир қайғули жиҳат бор эди - трибунада ўтирган Висенте дель Боске ЖЧ-2014 учун футболчиларни кузатаётганди.

"Менга ўйинга Дель Боске келганини айтишди. Бу жиддий зарба бўлди. Бэйл мен билан қилган ишидан сўнг, терма жамоада ўйнаш орзуим тугаганини тушундим". Бартра ҳақиқатдан ҳам мунидалга бормаган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика