UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:16Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан, "Олимпик-MobiUz" "Локомотив" билан ўйнамоқда  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  1 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  1 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  2 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  8

"Кенжаевга ёрдам берамиз" акцияси авжига чиқди Янгиликлар

"Кенжаевга ёрдам берамиз" акцияси авжига чиқди

Тўғриси, бундай бўлишини кутмагандик. Шундай пайт Ўзбекистонда яшаётганингдан хурсанд бўлиб кетасан киши.
Гапларим самимий, бизнинг менталитет ўзи шунақа, ҳеч кимни қийин кунда ташлаб қўймайдиган халқимиз бор. Ғурурланиб кетасан шунақа пайтда. Уч кундан бери телефонимиз тинмайди. Яхши одамлар кўп-да. Барча-барча Камолиддин Кенжаевга ёрдам қўлини чўзиш истагида. Тўғри, ҳозирча пул деярли йиғилмади холос, боиси ҳамма ҳисоб-рақами очилишини кутяпти. Камолиддин Кенжаевнинг шахсан ўзи бу иш билан шуғулланишни бошлади. Ўз навбатида собиқ футболчи, ўзига ёрдам бермоқчи бўлаётган барча-барчага раҳмат айтиб қўйди. 

29 ноябрь куни Тошкентда "CA"нинг тўрт ёши нишонланади. Айнан шу тадбирда кўпчилик ўз хайрияси билан иштирок этишни ният қилган. Сизларга шуни маълум қиламизки, шу куни Камолиддин Кенжаев ТОШКЕНТГА КЕЛАДИ! Албатта, ҳаво яхши бўлиб турса. Режамизга кўра, Камолиддин Кенжаевнинг дўстлари "CA" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Икки жамоа таркибида ҳам энг фаол ўқувчиларимиз ўрин оладилар. Айнан қайси ўқувчи таркибдан ўрин олишини, сайтдаги одоб-аҳлоқларига қараб аниқлаймиз. 

Миржалол Қосимов шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан тадбирда иштирок этишга ваъда берди.

Аллақачон легионер футболчиларимиз ўз хайриялари билан иштирок этишларини маълум қилиб бўлдилар. Камолиддин Кенжаевни ўз акасидек кўрадиган Камолиддин Мурзоев эса ўзининг "Инстаграм"даги сахифасида уни қўллаб-қувватлашини билдирди. Алишер Никимбаев эса футболимиз фахрийларини акцияга чорлади. Гейнрих бўлса деярли барча жамоа сардорлари билан боғланди, уларнинг аксарияти ёрдам беришга тайёр. Куни кеча Рустам Мирсодиқов ҳам жамоаси билан акцияда иштирок этишини айтди. "Нефтчи" эса ўзининг расмий сайтида чиқиш қилди. "Андижон", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" мухлислар клуби ҳам жиддий қизиқиш билдиряптилар. "Насаф" ва "Машъал" раҳбарияти ҳам четда қолмоқчи эмаслар. "Машъал" ўзиниг 30 йиллик юбилей оқшомига футболчини чақиришини айтиб ўтди, "Насаф" эса 31 ноябрь куни катта тадбир ўтказади. Шу куни Кенжаев фахрли меҳмон сифатида қатнашади.



Шу тарзда сиз ҳам уни қўллаб-қувватланг ва бошқаларга хабар беринг


Футболчининг ўзи жуда кўплаб қўнғироқлар бўлаётганини айтиб ўтар экан, Қаршида ҳам бирон бир тадбир ўтказишимизни сўради. 31 октябрь куни маслаҳатлашиб оламиз, 20 ноябрларга "Геолог" залида махсус Қашқадарё вилояти учун тадбир ўтказишни ният қилганмиз.

Сайтимиздан 4 нафар фаол "комент"чи ва 8 нафар ўқувчи акцияга ўз улушини қўшишини айтиб ўтдилар. 50 000 нафар ўқувчиси бор сайт учун бу жуда озчиликни ташкил этади деб ўйлаб қолдим. 

Демак, фаоллашамиз. Айни пайтда 4 шаҳарда моддий хайрия учун пул беришингиз мумкин.

Қашқадарё, Зиёдулла ака Сафаров ("Насаф" мухлислар клуби фаоли) +99895 5051117

Андижон, Нодирбек Тўйчиев ("Андижон" мухлислар клуби фаоли) +99891 2900004

Фарғона, Сайтимиз мухлиси Исломжон +99891 2870909

Тошкент, +99890 988-6755 (соат Тошкент вақти билан 10:00дан 19:00гача қўғироқлар қабул қилинади. Рақам кодини терган тақдирдагина актив ҳолатда бўлади.)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика