UZ

Сўнгги янгиликлар

Азиз Ҳайдаровдан гол, "Ал Шабаб"да ғалаба Янгиликлар

Азиз Ҳайдаровдан гол, "Ал Шабаб"да ғалаба

БАА про-лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби ўз уйида "Шаржа" клубини қабул қилиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Азиз ушбу баҳсда тўлиқ ўйнади ва 90+2-дақиқада гол урди. "Шабаб" айни пайтда 12 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Клуб навбатдаги ўйинни 27 октябрь куни сафарда "Эмирейтс"га қарши ўтказади.

"Ал Шабаб" - "Шаржа" 4:2
Голлар:
Исса Обайд 15, Карлос Виллануева 50, Энрике Луваннор 76, АЗИЗ ҲАЙДАРОВ 90+2 - Вандерлей 57, 90+8.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика