UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Ла Лига, 4-тур. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

Ла Лига, 4-тур. ПРЕВЬЮ

Испанияда тўртинчи тур бугун старт олади, бизни нималар кутмоқда?
“Атлетико Мадрид” – “Сельта”
Шанба, Мадрид, Висенте Кальдерон, ҳакам Мартинес Мунуэра
Майдонга туша олмайди:
Кристиан Родригес – Аугусто Фернандес, Борха Оубинья

Бир қарашда Ла Лиганинг навбатдаги турида яққол ажралиб турган, голларга бой бўлиши кутилаётган учрашув йўқдек. Аммо ишонаверинг бу чемпионатда зерикишга вақтингиз бўлмайди.

Ҳозирча, ўтган 3 турдан сўнг виголиклар ёмон таассурот қолдиришмаяпти ва уларнинг ҳисобларида 5 очко мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, “Сельта” ҳали бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. Янги мураббий Эдуардо Бериццо жамоа ўйин услубига катта ўзгартиришлар киритиб ўтирмади. Бошқача қилиб айтганда уни “бузмай” қўя қолди. Жамланган футболчилар ўз вазифаларини яхши савияда бажаришмоқда.

Бир неча кун олдин “Атлетико” Чемпионлар Лигаси доирасида Грецияда, “Олимпиакос” меҳмони бўлди ва мағлуб бўлиб қайтди. Ўтган мавсумда испан жамоаси финалга қадар етиб борганини инобатга олсак, бу ўзига ҳос сенсация. Лекин жамоа аввалги мавсумда ўзига (футболчиларига) обрў орттириш учун интилган ва гуруҳ босқичиданоқ рақибларини “энасини кўрсатиб” кузатиб қўярди. Бу мавсумда Симеоне жамоаси оғир-босиқлик билан умумий натижа учун ҳаракат қилиши кўриниб турибди. Меҳмонда учралган биргина мағлубият бу йўлда тўсиқ бўлиши қийин. Лекин Юнонистондаги учрашувда “индейслар” учун жон куйдирадиганларни хурсанд қила оладиган ҳеч нарса кўринмади.



Энди Диего Симеоне ўз ёрдамчиси орқали таркибни бироз ўзгартириш ва асосий футболчи деб ўрганган футболчиларимизга дам берилиши мумкин. Бундан жамоа ўйини жабр чекмаса ажабланманг. Сабаби аргентиналик мураббий тактикаси ҳам ана шунда. Майдонда ким ҳаракат қилмасин, ўйин услуби ўзгармайди.

Тан олиш керак, барибир жамоа ўтган мавсумдаги ҳолатида эмас. Шу сабабли хаттоки “Сельта” билан учрашувда ҳам “Атлетико” муаммоларга дуч келиши мумкин.

“Эльче” – “Эйбар”
Жума, Эльче, Мартинес Валеро, ҳакам Хайме Латре
Майдонга туша олмайди
: Ману Дель Мораль, Дидак Вила
Турни Элчьедаги баҳс очиб беради. Ушбу шаҳарга Эйбар меҳмон бўлиб сифатида ташриф буюради.

Тўғри бу учрашувда гранд жамоалар ёки жаҳон футболи юлдузлари ҳаракат қилишмайди. Лекин испан футболи ишқибозларини ўртамиёна жамоаларнинг муросасиз баҳси бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

“Эйбар” “МЮ”, “Реал”, “Барса”, “Манчестер Сити”нинг баъзи футболчиларининг маошидан ҳам камроқ бюджети билан, Премьерада йўқолиб қолмаяпти. Ҳозирнинг ўзида ишонч билан айтиш мумкинки, Хави Лара жамоасининг якуний натижасига қарамай, Ла Лигада қолади.

Шу билан бир қаторда ҳакам Хайме Латренинг дебютини эътироф этиш зарур. Ҳакам шу мавсумдан Ла Лига учрашувларига қўйила бошланди. Албатта унинг ҳаракатларини кузатиш ҳам қизиқ бўлади.

“Депортиво” – “Реал Мадрид”
Шанба, Ла-Корунья, Риасор, ҳакам Перес Монтеро
Майдонга муша олмайди:
Фаринья, Инсуа, Лукас Перес, Саломау – Карвахаль, Хедира, Хесе.

Узоқ вақт “Риасор” мадриднинг Реали учун шунчаки дахшатли стадион эди. Биласизми, Ла-Коруньядаги ушбу омадсиз серия кам эмас, кўп эмас 17 йил давом этган. Ўзи учун омадсиз серияни “қаймоқранглилар” фақатгина 2010 йилнинг бошларида тўхтата олган.

Бугунги кундаги жамоани ўша вақтларнинг “Депор”и билан солиштиришнинг ўзи бироз ноқулайдек. Ахир ҳозирги жамоа бутун Европада ном қозонган “Депор”га негадир ўхшамаяпти. Ўз майдонида ҳаракат қилиши ла-корунияликларга қандайдир устунлик берар, лекин бу муаммолари етарли бўлган “Реал”ни енгишга ҳам камлик қилса керак.

Карло ота “гвардияси” Чемпионлар Лигасида ишончли ғалаба қозониб, аввалги омадсизликларни қисман бўлсада юва олди. “Базел” тўғри келиб қолган “ўққа тутиш”, жамоага жуда керак эди. Ана энди миллий чемпионатда ҳам очколар осонроқ қўлга киритилар.



“Атлетик” – “Гранада”
Шанба, Бильбао, Сан Мамес, ҳакам Тейшейра Витьенес
Майдонга муша олмайди:
Эль Араби
Шу ҳафтада басклар донецкнинг  Шахтери билан дурранг ўйнади ва ЧЛга қайтишини бир очко билан нишонлади.
Энди жамоа “Гранада”ни қабул қилади. Умуман олганда гранадаликлар йўлдан чиқиши мумкин бўлган энг кучли рақиблардан эмас. Шу сабабли “Атлетик”нинг ғалабаси эҳтимоли юқори. Лекин биз жамоага “иккинчи фронт” қандай таъсир қилишини билмаймиз. Шу сабабли жиддий қарорлардан ўзимизни тиямиз.


“Эспаньол” – “Малага”
Шанба, Барселона, Корнелья Эль Прат, ҳакам Иглесиас Вильянуэва
Майдонга туша олмайди:
Эктор Морено – Тиссоне, Дуда
Аввалги турда ваниҳоят Малага учрашувни қизил карточка олмай тугатди. Натижада дурранг натижа қайд этилди. Лекин аввалги карточкаларнинг таъсири ҳали ҳам билинмоқда. Биринчи турда майдондан четлатилган Дуда навбатдаги учрашувда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Меҳмонларга Дуда ёрдам бера олмадйи, лекин Барселоналикларга эса нима ёрдам бера олишини айтиш қийин. Дастлабки турларда “Эспаньол” футболчилари яхши таассурот қолдира олишмади. Воқеалар шундай давом этса, Серхио Гонсалес бош мураббий лавозимида узоқ қолмаслиги аниқ. “Малага” билан бўладиган ўз уйидаги учрашув бу борада ждуа муҳим.


“Реал Сосьедад” – “Альмерия”
Якшанба, Сан-Себастьян, Аноэта, ҳакам Эстрада Фернандес
Майдонга туша олмайди:
Сурутуса, Рулли

"Сосьедад" ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг жамоаси “Краснодар”нинг “хизматлари” эвазига Европа Лигасидан “қутулиб қолди”. Лекин ички чемпионатда ҳам ғалабалар осонликча қўлга киритилмаслигини аввалги тур кўрсатиб берди.

Франсиско Родригес жамоаси хақида гапирсак, клуб ёрқин футбол намойиш эта олмаяпти. Лекин тартиб-интизом эвазига икки очко қўлга киритилди. Лекин ўйин ва натижаларни яхшилаб борилмаса, рақиблар кутиб “ўтиришмайди”.


“Вильярреал” – “Райо Вальекано”
Якшанба, Вильярреал, Эль Мадригал, ҳакам Прието Иглесиас
Майдонга туша олмайди:
Уче, Джовани, Йокич, Эрнан Перес, Хайме Коста – Амайя

Бугунги кунга келиб, мезбонлар устози Марселино ҳужум чизиғидаги муаммолар гирдобида қолган. Вьетто ҳали жамоага етарли даражада киришиб кета олмади. Қолган ҳужумчилар ҳам яхши спорт формасида эмас. Албатта, Жованни Дос Сантос жамоага етишмаяпти. Мексикаликсиз сариқларнинг ҳужум чизиғи етарли муаммоларга дуч келмоқда.



“Леванте” – “Барселона”
Якшанба, Валенсия, Сьютат де Валенсия, ҳакам Гонсалес Гонсалес
Майдонга туша олмайди:
Давид Наварро, Иван, Карабелас, Эль Адуа, Хуанфран, Гавилан – Вермален, Масип

"Барселона" Валенсияда “Леванте” меҳмони бўлади. Каталония клуби – бугунги кунга келиб, юз фоизлик натижа билан мақтана оладиган ягона жамоа. Бу турдан кейин ҳам бу ҳол ўзгармаса ажаб эмас.

Шу жойда таъкидлаш ўринлики, “Барселона” унчалик ёрқин ўйин намойиш этмаяпти. Хар ҳолда томошабинларни ўргатиб қўйган ўйинини намойиш эта олмаяпти. Шу сабабли ҳам Луис Энрике ҳар сафар ғалабани қўлга киритиш учун бор имкониятлардан тўлақонли фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

Каталонияликларни оқлаш учун рақиблар Атлетик ва Вильярреал бўлганлигини келтириш мумкин. Чемпионлар Лигасидаги АПОЕЛга қарши баҳсни инобатга олмаймиз.
“Леванте” билан баҳсда бирор муаммо туғилиши жуда қийиндек. Хосе Луис Мендилибар янги жамоасини ўйинини ўрганаётгандек. Натижаларга қарасак, бу ҳол бироз чўзиладиганга ўхшамоқда.

Аввалги турда Малагада “Леванте” ниҳоят бир очко ишлаб олди. Лекин жамоа ўйини идеал ҳолатдан анча йироқ. Валенсияликлар деярли 90 дақиқа ҳимояда ҳаракат қилишга мажбур бўлдилар ва вақти-вақти билан ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишга бир неча бор, жуда яқин келишди. “Барса” ҳужумчиларининг даражали анча юқори эканлигини инобатга олсак, “Леванте”га бу учрашувда ҳавас қилиб бўлмайди. Фақатгина футбол мўжизасигина мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин.

Шунингдек бу турдан яна “Хетафе” – “Валенсия” ва “Кордоба” – “Севилья” учрашувлари ўрин олган.

Хетафе - Валенсия
Душанба, Хетафе, Коллисеум, ҳакам - Ундиано Мальенко
Майдонга туша олмайди:
Педро Леон  Де Поль

Кордоба - Севилья
Якшанба, Кордоба, Нуэво Аркангел, ҳакам - Веласко Кабральо
Майдонга туша олмайди:
Хунино, Хосе Карлос, Лусо, Кабальеро  Барбоса, Бету, Гамейро, Кристофоро


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика