UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  13 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  12 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  22 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  45 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Малайзия U-16 ўсмирларини мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Малайзия U-16 ўсмирларини мағлуб этди

Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси, бугун Малайзия U-16 ўсмирлар жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бугун режага кўра йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини Малайзия U-16 ўсмирларига қарши ўтказди.

"PJM" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда, терма жамоа бош мураббийи аввалги учрашувдаги таркиб билан таққослаганда иккита ўзгартиришни амалга оширди. Мочинов шогирдлари учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлим сўнгида эса Ўзбекистон ўсмирлари иккинчи голни киритишди ва танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда эса жамоалар биттадан тўп киритишди ва учрашув 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик ўсмирлар ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, Малайзиядаги йиғин 31 август куни якунига етади ва шундан сўнг терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

Ўртоқлик учрашуви.
 28 август, Куала Лумпур.
 "PJM" стадиони
 Малайзия (U-16) - Ўзбекистон (U-16) 1:3
Голлар:
Акрам Нажи (47) - Жонибек Кўчимов (8, пенальти, 65), Ислом Кенжабоев (41).
Ўзбекистон (U-16): А. Ходжаев, И. Алижонов (с), О. Қурбонов, Д. Бердиқулов, О. Нурматов (М. Жумаев 72), Ж. Аҳмадов (С. Абрамов, 64,), Ш. Махмудхожиев, И. Кенжабоев (), Ж. Кўчимов, Р. Шарипов (Б. Муртазоев 56), А. Ғаниев (А. Ғанижонов (80)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика